12.06.2023

Қуръони карим (7 - қисм)

Фиқҳий ҳукмларнинг энг улуғи ва манбаси – суннат

Бу борада ҳеч қандай шубҳа бўлмаган ҳақиқат шуки, турли мўътабар мазҳабларда фиқҳ бориб тўхталадиган нуқта бу суннатдир. Ким фиқҳ китобларини мутолаа қилиб чиқса, бу нарса унга бутун жилоси билан аён бўлади. Агар фиҳқдан суннатни, ундан келиб чиққан ҳукмларни олиб ташласак, мазкур фиқҳдан бирор нарса қолмайди. Шунинг учун усул ал-фиқҳ китобларининг барчасида Қуръондан кейинги дилил сифатида суннат айтилади. Шунингдек, барча мўътабар мазҳабларда ҳам узун мабҳас ўлароқ зикр қилинган. Ҳужжати, собитлиги, қабул бўлиш шартлари, далолати, қисмлари сингари тадқиқотчиларга маълум бўлган нарсаларни ўз ичига олган. 
Бу барча мазҳабларда учрайди. Ҳатто қиёс ва таъвилни инкор этувчи Довуд ва Ибн Ҳазм Зоҳирийлар, ислом тарихида “Раъй мадрасаси” номи билан танилган Абу Ҳанифа ва унинг шогирдлари мазҳабида ҳам. 
 

1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм,  

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Шаҳзод Рамазонов, манбалар асосида тайёрлади