Қуръони карим (6 - қисм)
Қуръон сабабли cуннатга эҳтиёж тушмаслиги Қуръонга зиддир
Қуръон бизни суннатга ишмиз тушишидан халос этади дегувчилар биринчи навбатда Қуръонга хилоф қилган бўлади. Чунки Қуръон Аллоҳга итоат этиш билан бир қаторда Расулига итоат қилишга ҳам буюради. Бу буйруқ кўплаб оятларда келган. Расулга итоат этиш – Аллоҳга итоат этиш, Расулга байъат бериш – Аллоҳга байъат бериш дея эътироф этилган:
مَّنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللّهَ
“Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур” (“Нисо” сураси, 80-оят);
إِنَّ الَّذِينَ يُبَايِعُونَكَ إِنَّمَا يُبَايِعُونَ اللَّهَ
“Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар” (“Фатҳ” сураси, 10-оят).
Ва яна қуйидагилар Аллоҳга итоат қилиш билан бирга Расулига итоат қилишга буюрувчи оятлардир:
وَأَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَاحْذَرُواْ فَإِن تَوَلَّيْتُمْ فَاعْلَمُواْ أَنَّمَا عَلَى رَسُولِنَا الْبَلاَغُ الْمُبِينُ
“Аллоҳга итоат қилингиз, Пайғамбарга бўйсунингиз ва (ҳаромдан) эҳтиёт бўлингиз! Агар (итоатдан) бош тортсангиз, билингизки, Пайғамбаримиз (Муҳаммад алайҳиссалом) зиммасида фақат (бизнинг ҳукмларимизни) очиқ-равшан қилиб етказиш бор, холос” (“Моида” сураси, 92-оят);
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَأَنتُمْ تَسْمَعُونَ
“Эй мўминлар, Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат қилингиз ва (Қуръонни) эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз!” (“Анфол” сураси, 20-оят);
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
“Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз – агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир” (“Нисо” сураси, 59-оят);
Агар Расулга эргашиш фақатгина Қуръонга эргашишни ифода этганда эди, бу ерда у зотга истоат этиш буйруғини Алоҳга итоат этишга боғланмаган бўларди. Чунки боғлаш бошқа-бошқаликни ифода этади. Иккисидан ҳар бирига итоат этиш талаб қилиндими, бу ҳар бири учун мустақил итоат борлигини билдиради.
1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти мударриси
Шаҳзод Рамазонов, манбалар асосида тайёрлади