07.09.2026

МИР АРАБ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА «МУСТАҚИЛЛИК ДАРСЛАРИ» ЎТКАЗИЛДИ


Тадбир якунлангач, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йилининг дастлабки машғулотлари — «Мустақиллик дарслари» билан давом этди.
Ушбу дарсларда талабаларга Янги Ўзбекистонимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган улкан ютуқлар ҳамда соҳадаги сўнгги янгиликлар атрофлича етказилди. Шунингдек, мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси ва маърифат соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор ва яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Очиқ мулоқот ва самимий руҳда ўтган сабоқлар талаба-ёшларда ватанпарварлик, шукроналик туйғуларини кучайтириш ҳамда уларнинг замонавий билим ва ислоҳотлардан хабардорлигини оширишга хизмат қилди.