ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ БМТ БОШ АССАМБЛЕЯСИ 80-СЕССИЯСИДАГИ НУТҚИ ТАҲЛИЛИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ
Бухоро шаҳридаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари учун муҳим сиёсий-маърифий тадбир – “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирни билим юртининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Асадулло устоз Нажмиддинов олиб бордилар. Муҳокамада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқаро майдонда илгари сурган муҳим ташаббуслари ва устувор ғоялари атрофлича таҳлил қилинди.
Давра суҳбати давомида асосий эътибор қуйидаги масалаларга қаратилди:
Халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар.
Минтақада дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат.
Ёшларнинг илм олиши, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги Президент ташаббусларининг аҳамияти.
Иқлим ўзгаришига қарши кураш ва глобал экологик муаммолар.
Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш.
Глобаллашув шароитида миллий манфаатларни муҳофаза қилиш зарурияти.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, Президент нутқидаги ҳар бир жиҳатнинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият учун тутган ўрни ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбир якунида Асадулло устоз Нажмиддинов талабаларга муҳим тавсияларни бердилар. Жумладан, улар мазкур сиёсий-ҳуқуқий жараёнларни чуқур ўрганиш, халқаро майдондаги долзарб мавзуларга бефарқ бўлмаслик ва энг асосийси, Ватанимиз равнақи йўлида ўз билим ва салоҳиятларини сафарбар этиш зарурлигини таъкидладилар.
-xl.jpg)
-xl.jpg)
-xl.jpg)
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية