05.05.2026

Мир Араб таълим муассасасида «Қуръон мусобақаси – 2026» якуний босқичи ғолиблари аниқланди

Мир Араб ўрта-махсус ислом таълим муассасасида талабаларнинг илм йўлидаги рағбатини ошириш, уларни ҳар томонлама етук ва чуқур билимга эга мутахассислар қилиб тарбиялаш мақсадида турли мусобақалар ўтказиш гўзал анъанага айланган. Ушбу беллашувлар ичида йил давомида энг интиқлик билан кутиладигани ва алоҳида тайёргарлик кўриладигани – қори талабаларнинг малакасини намоён этувчи Қуръон мусобақасидир.
Жорий 2025-2026 ўқув йилида ҳам ички саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган талабалар иштирокида 4 май, душанба куни мусобақанинг якуний босқичи юқори савия ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.


Тадбир «Имом Осим ибн Абу Нажуд издошлари – Қуръони Карим ошиқларидир» шиори остида ташкил этилди.
Мусобақа йўналишлари ва ҳакамлар ҳайъати
Беллашувлар қуйидаги икки асосий йўналишда олиб борилди:
1. Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган қорилар ўртасида ҳифз мусобақаси (Мир Араб олий мадрасаси ва ўрта-махсус таълим муассасаси талабалари ўртасида алоҳида).
2. 29-30-жузларни мукаммал ўзлаштирган талабалар ўртасида ҳифз мусобақаси (фақат ўрта-махсус таълим муассасаси талабалари учун).
Иштирокчиларнинг чиқишларини таълим муассасасининг тажрибали Қуръони карим устозлари – Диёрбек домла Аҳмедов ва Анвар домла Каримовлар адолатли тарзда баҳолаб боришди.
Фахрий меҳмонлар
Мусобақанинг янада файзли ва шукуҳли ўтишида ташриф буюрган меҳмонларнинг дуо ва кўрсатмалари муҳим аҳамият касб этди. Тадбирда қуйидаги устоз ва раҳбарлар иштирок этишди:
• Жалолиддин домла Сабуров – Мир Араб ўрта-махсус ислом таълим муассасаси мудири.
• Асадуллоҳ домла Нажмиддинов – Маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари.
• Исмоилжон домла Ҳамроқулов – Мир Араб олий мадрасаси катта устози.
• Ҳамидуллоҳ қори Арипов – Қироат ва тажвид фани бўйича катта устоз.
• Таълим муассасасининг мударрислари, ходимлари ва талабалари.
Мусобақа иштирокчилари ва Ғолиблар
Қизғин кечган беллашувлар натижасига кўра, қуйидаги талабалар ғолибликни қўлга киритишди:
1-йўналиш: Тўлиқ ҳифз мусобақаси
Мир Араб олий мадрасаси талабалари ўртасида:
• 1-ўрин: Илҳомов Ислом
• 2-ўрин: Муҳсинжонов Абдулатиф
• 3-ўрин: Абдулқодиров Муҳиддин
(Ушбу йўналишда юқоридаги 3 нафар талаба ўзаро куч синашди).
Мир Араб ўрта-махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида:
• 1-ўрин: Юнусхонов Муҳаммад Аброрхон
• 2-ўрин: Акрамов Саид Аҳмадхон
• 3-ўрин: Сулаймонов Сухроб
(Мазкур йўналишда жами 6 нафар талаба: Содиқжонов Абдулбосит, Иброҳимов Муҳаммаджон, Ҳалимов Мироншох ва юқоридаги ғолиблар иштирок этди).
2-йўналиш: 29-30-поралар бўйича ҳифз мусобақаси
• 1-ўрин: Турдиқулов Жавлонбек
• 2-ўрин: Абдужабборов Абдураҳмон
• 3-ўрин: Дўсматов Усмонхон
(Мазкур йўналишда жами 7 нафар талаба: Миролимов Муҳаммадсодиқ, Аслонов Акобир, Абдуллаев Бобурхон, Аҳроров Нодир ва юқоридаги ғолиблар куч синашди).
Тақдирлаш маросими
Мусобақа сўнгида барча ғолибларга қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари ваучер кўринишида тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Қуръони Каримни биринчи марта ёдлаб тугатган 20 га яқин талабалар ҳам алоҳида эътироф этилиб, тақдирландилар. Бу эса ўз навбатида бошқа толиби илмлар учун ҳам улкан мотивация ва рағбат бўлиб хизмат қилади.

Билим юрти матбуот хизмати