Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашдан кўзланган мақсад
Мазкур икки улуғ амалдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий равишдаги ҳақийқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.
Бу икки улуғ ишни амалга ошириш орқали, айнан Қуръон ва Суннатда келган маъноларни тушуниш билан кифояланиб қолмай, уларнинг моҳиятини англаб етиш, бутун вужуд ила уларга амал қилиш йўлга қўйилади.
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларини уламоларимиз асосан уч йўналишга тақсимлайдилар:
1. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиш.
2. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоҳ қилиш.
3. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.
Ушбу уч йўналишнинг ҳар бири бир қанча катта маъно ва амалларни ўз ичига олади. Уларни батафсил ўрганиш кўзлаган мақсадимиздир.
Қисқача тасаввур ҳосил қилиш учун улардан баъзиларини зикр қилиб ўтишимиз фойдадан холи бўлмас, деган умиддамиз.
I. Банданинг Робби билан бўлган алоқасини ислоҳ қилиш.
Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз аксини топади:
1. Тавба.
2. Ҳамд, шукр ва ризо.
3. Истиғфор.
4. Эҳсон, яхшилик ва фазийлат.
5. Аллоҳнинг гўзал исмлари моҳиятини тушуниш.
6. Аллоҳнинг қазо ва қадардаги ҳикматини англаб етиш.
7. Аллоҳнинг ҳифзи ва ёрдамига банданинг ҳожати борлигини англаб етиш.
8. Ёрдам сўраш, паноҳ тилаш ва дуо.
9. Бандаликнинг мукаммал бўлиши.
10. Аллоҳнинг ҳилми, карами ва афви чексиз эканини билиш.
11. Муҳаббат ва Аллоҳнинг Ўзига талпиниш.
12. Тавозуъ ва хушуъ.
II. Банданинг ўзи билан алоқасини ислоқ қилиш.
Бунда қуйидаги маъно ва амаллар ўз аксини топади:
1. Банданинг ўзини ўзи таниши.
2. Такаббурлик ва манманлик тўнини ечиш.
3. Чегара ва торликнинг йўқолиши.
4. Бандада инсонийлик сифатларининг намоён бўлиши.
5. Надомат ва йиғи.
III. Банданинг ўзгалар билан алоқасини ислоҳ қилиши.
Бунда қўйидагилар ўз аксини топади:
1. Банданинг бошқаларга нисбатан кенгбағир бўлишни ўрганиши.
2.Банданинг бошқаларга нисбатан гўзал муомалада бўлишни ўрганиши.
3. Банданинг бошқаларга нисбатан рози бўлишни ўрганиши.
4. Банданинг бошқаларга нисбатан тавозуъли бўлишни ўрганиши.
5. Банданинг бошқаларга нисбатан кечиримли бўлишни ўрганиши ва ҳоказолар.
Мир Араб ислом билим юрти ўқитувчиси
Тожиддинов Абдусамад Абдулбосид ўғли