-large.jpg)
06.10.2025
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида китоб тақдимоти
“Мир Араб ” ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йили муносабати билан 1-курс талабалари учун “Араб тили (сарф) фанига оид ‘TASRIF’ — сарф фанидан янги ва осон қўлланма” ҳамда “Сарф фанидан амалий машғулотлар дафтари” номли китоблар тақдим этилди.
Тақдимот Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда китоб муаллифи ташаббуси билан талабалар ва таълим муассасаси Ахборот-ресурс марказига совға тариқасида тарқатилди.

-xl.jpg)

-xl.jpg)

-xl.jpg)

Тадбирни Ахборот-ресурс маркази бош мутахассиси Адиз Усмонов олиб борди. Тақдимотда ушбу асарлар сарф фанини самарали ва чуқур ўрганишда муҳим манба экани таъкидланди.
АДИЗ Усмонов,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси мударриси
АРМ бўлими раҳбари