
“Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида футбол мусобақаси
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида мударрислар ва ишчи-ходимлар ўртасида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа кўтаринки руҳда, дўстона ва бирдамлик муҳитида ўтди. Унда тўрт жамоа — “Бухорийлар”, “Rennesans”, “Мир Араб издошлари” ва “Янги Ўзбекистон” жамоалари иштирок этди.
Беллашувлар жонли ва қизғин кечди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун майдонга жиддий тайёргарлик билан тушди. Натижада, қуйидаги тартибда ғолиблар аниқланди:
1-ўрин — “Бухорийлар” жамоаси
2-ўрин — “Мир Араб издошлари” жамоаси
Мусобақа якунлангач, ғолиб ва совриндор жамоалар тантанали тарзда дипломлар билан тақдирланди.
Бу спорт тадбири нафақат соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, балки жамоа аъзолари ўртасида бирдамлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.







Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби