
2025-2026 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди
Бугун 03.09.2025 йили Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2025-2026 ўқув йили тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир билим юрти анъанасига кўра давлат мадҳияси билан бошланди. Шундан кейин Қуръони каримдан тиловат қилинди. Қуръон тиловатидан сўнг Мир Араб мадрасасининг фахрий устози, "Баҳоуддин Нақшбанд" масжиди имом хатиби Устоз Абдулғофур Раззоқ бухорий дуойи хайрлар қилиб бошланаётган янги ўқув йилини баракали бўлиши, устоз ва талабаларнинг ишларига муваффақиятлар тилаб дуолар қилдилар.
Тадбирда билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров билим юртида эришилаётган ютуқлар, устоз ва талабаларнинг ўтган йилдаги қилган самарали меҳнатларини эслаб ўтдилар. Янги 2025-2026 ўқув йилида бунданда юқори марраларга эришишлари янги ўқув йилини намунали ўтказишлари учун тавсиялар бериб, устозларнинг бу шарафли ишларига омадлар тиладилар.
Тадбирда Бухоро виояти бош имом-хатиби, Мир Араб Олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов ҳам билим юртида устоз ва талабаларнинг эришаётган ютуқлари, устоз ва толиби илмнинг фазилати ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида билим юрти устоз ва талабалари ҳақларига дуойи хайрлар қилинди.







Мир Араб ўрта махсус
ислом таълим муассасаси маъмурияти