17.06.2025

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчилар учун якуний давлат имтиҳонлари бошланди

Бугун, 17 июнь 2025 йил санасидан Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 2024/2025 ўқув йили битирувчи курс талабалари учун якуний давлат имтиҳонлари бошланди.

Мазкур имтиҳонларнинг адолатли ва шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида Мир Араб олий мадрасасидан устозлар — Улуғбек домла Жиянов ва АбуБакр домла Мустафоевлар таклиф қилинди ва улар имтиҳон жараёнида назоратчи сифатида иштирок этмоқдалар.

Имтиҳон жараёнида таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматилло домла Холназаров ҳамда услубий бўлим раҳбари Шаҳзод домла Рамазоновлар иштирок этиб, имтиҳонни расман очиб бердилар ва унинг боришини назорат қилдилар.

Билим юрти матбуот хизмати