
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръон ҳифзи мусобақаси бўлиб ўтди
2025-йил 12-июнь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Қуръони каримнинг 29 ва 30-жузларидан ҳифз мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа биринчи ва иккинчи курс талабалари ўртасида ташкил этилди.
Тадбирни Қуръон тиловати билан Абдулбосит домла Раҳимов очиб берди ва дуои хайрлар қилинди. Мусобақани олиб борувчи сифатида Мираббос қори Мирбабоев фаолият олиб бордилар.
Ҳифз беллашувида жами 14 нафар талабалар — 7 нафари биринчи курсдан, 7 нафари иккинчи курсдан — иштирок этди. Биринчи курс талабалари 30-жуздан, иккинчи курс талабалари эса 29-жуздан ҳакамлар томонидан берилган саволларга биноан Қуръон тиловати орқали ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Мусобақани Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасининг ҳурматли устозлари: Исматуллоҳ домла Холназаров, Асадуллоҳ домла Нажмиддинов ва Шаҳзод домла Рамазонов кузатиб бордилар.
Баҳоловчи ҳакамлар сифатида Қуръон ва тажвид фани ўқитувчиси Диёр қори Аҳмедов ҳамда Улумул Қуръон фани ўқитувчиси Анвар қори Каримовлар хизмат қилдилар.
Мусобақа юксак руҳда, муросасиз ва қизиқарли тарзда ўтди. Якуний натижаларга кўра, қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:
Биринчи курслар ўртасида:
• 1-ўрин – Дўсматов Усмон (102-гуруҳ)
• 2-ўрин – Абдуллаев Бобирхон (102-гуруҳ)
• 3-ўрин – Ахролов Нодирбек (103-гуруҳ)
Иккинчи курслар ўртасида:
• 1-ўрин – Сулоймон Суҳроб (201-гуруҳ)
• 2-ўрин – Умаров Мардон (203-гуруҳ)
• 2-ўрин – Содиқжонов Абдулбосит (203-гуруҳ)
• 3-ўрин – Абдуллаев Саидтемурхон (203-гуруҳ)
Бу каби мусобақалар талабалар орасида Қуръон илмини мустаҳкамлаш, заковат ва фидойиликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Тадбир якунида барча иштирокчиларга рағбатлантирувчи совғалар топширилди.

-xl.jpg)




-xl.jpg)


Билим юрти матбуот хизмати