“Тааввуз” китобининг тақдимоти
Юртимизда маънавий-маърифий соҳаларни ривожлантириш, буюк алломаларимиз илмий асарларини тадқиқ этиш ҳамда уни кенг жамоатчиликка етказиш, халқимиз, айниқса, ёшларни бундай нодир асарлардан баҳраманд этиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2024 йил 27 ноябр куни «Мир араб ислом таълим муассасасида Улуғбек домла Жяновнинг “Тааввуз” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўди. Тадбирда таълим муассасаси педагог-ўқитувчи ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Улуғбек домла Жянов ўз сўзида ҳақиқий илмга чин ихлос орқали эришилиши, китобга бўлган муҳаббат — бу, энг аввало, ватанга, оилага бўлган муҳаббатдир. Бугунги кунда Ўзбекистон мусулмонлар идораси тизимида фаолият олиб бораятган устоз ва мударрисларҳам халқимиз, қолаверса, ёшларимизнинг илм-маърифатли бўлишларида ўз ҳиссаларини қўшмоқда.Соҳа вакилларини илм маърифат тарғиботчилари эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тадбир якунида ўқитувчи ва талабаларга мазкур китобдан тақдим қилинди.
Таълим муассасаси сийрат фани мударриси
Адиз Усмонов