Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ёшлар ўртасида экстримизмга қарши тадбир ўтказилди
2024 йил 26 октябрда Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий оқибатлари: назарий асослари ва амалий жиҳатлари биз ёшлар экстримизмга қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбир ёшлар ўртасида диний таълимнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ва жамиятда экстремизмга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилишга қаратилган.
Тадбирни билим юрти мудири Жалолиддин домла Сабуров, маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари Асатулло домла Нажмиддинов, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматулло домла Холназаров Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилояти вакили Эркин домла Қудратов Бухоро вилоят ИИБ тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши кураш бошқармаси масъул ходими майор Қосимов Сухроб Қодирович олиб бордилар.
Тадбир давомида хусусий тартибда диний таълим беришнинг ҳуқуқий жиҳатлари, унинг ижтимоий оқибатлари ва жамият хавфсизлигига салбий таъсири ҳақида маълумотлар берилди. Мутахассислар ёшлар ўртасида экстремизм ва радикализмга қарши курашишнинг аҳамияти, бу йўналишда қабул қилинган миллий қонун ҳужжатлари ва халқаро меъёрлар ҳақида кенг тушунчалар беришди. Шунингдек, улар диний таълимда назорат ва қонунийликка амал қилишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтишди.
Ёшлар ҳамда тадбир иштирокчилари орасида мазмунли ва конструктив муҳокамалар бўлиб ўтди. Улар ўзларининг диний таълим олишда давлат томонидан белгиланган қоидалар ва қонунларга риоя қилишларини, жамиятда барқарорлик ва тинчликни сақлашда масъул эканликларини таъкидлашди. Тадбир якунида ёшлар экстримизм ва радикал ғояларга қарши курашишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди.
Бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга ва уларнинг экстремизмга қарши иммунитетини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси ташаббуси билан ташкил этилган бу тадбир ҳам жамиятда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси матбуот котиби