"ИМОМ ДОРИМИЙ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МEЪРОСИ" мавзусида давра суҳбати.
■ Юртимизда аждодлар меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 19-августдаги 27/1-2171-сонли қарори қабул қилингани ҳам фикримиз тасдиғи десак бўлади. Бунда Имом Доримийнинг илмий меросини халқимизга етказиш асосий мақсад ҳисобланди.
■ Ушбу қарор ижроси юзасидан Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида бугун 16-октабр куни "Имом Доримий ва унинг илмий меъроси" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда таълим муассасаси маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И. Холназаров, таълим муассасаси ҳадис фани мударриси У. Жиянов ҳамда таълим муассасаси талабалари иштирок этишди.
Тадбир давомида Имом Доримийнинг ҳаёт йўллари, ҳадис илмини ривожлантиришда қилган ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Имом Доримийнинг устозлари, шогиртлари, буюк муҳаддис ва олимларнинг бу буюк зот ҳақида билдирган фикрларини айтиб ўтдилар.
Талаблар берган саволларга атрофлича маълумотлар берилди.
А. Нажмиддинов
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари.