19.09.2024

Соҳа масъуллари диний таълим муассасаларида бўлди

Бугун, 18 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин домла Шерхонов ҳамда Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими, Абдуносир Бобомирзаевлар таълим муассасалари фаолияти билан яқиндан танишиш, ўқитувчи ва талабалар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида таълим муассасалари жамоасини 2024-2025 ўқув йили билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари номидан муборакбод этиш баробарида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни, ўқитувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Очиқ мулоқотда талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, мазкур таълим даргоҳларида яхши билим ва малакага эга бўлиб, келгусида соҳанинг етук мутахассиси бўлиши борасида тавсиялар берилди. 

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим
муассасаси матбуот котиби Дилшод Алиев