Диний соҳа ёшларига муфтий мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 30 июнь "ЁШЛАР КУНИ" муносабати билан маънавий-марифий тадбир ўтказилди. Тадбирда таълим муассасаси раҳбарияти ҳамда 30 ёшгача бўлган мударрис-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар иштирок этди.
Тадбир аввалида сўз олган таълим муассасаси мудири Ж. Сабуров йиғилганларни Ёшлар куни муносабати билан табриклади. Шундан сўнг, йиғилганларга Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратларининг мурожаатномалари ўқиб эшиттирилди.
Тадбир давомида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида фаол меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ёшлар таълим муассасаси эсдалик совғалари ҳамда ташаккурнома билан тақдирланди.
Шундан сўнг муфтий ҳазрат ташаббуслари билан зиёфат дастурхони ёзилди.
А. Нажмиддинов
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.