14.06.2024

Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида 55-битирув хатмонаси тадбири бўлиб ўтди.

Бугун, 14 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида  55-битирув хатмонаси тадбири бўлиб ўтди.
Файзли маросимда диний соҳа раҳбарлари, таниқли уламолар, профессор-ўқитувчилар, фахрийлар, имом-хатиблар, талаба-ёшлар ва ота-оналар иштирок этди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбир аввалида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров меҳмонларни ташриф билан қутлаш баробарида битирувчи талабаларни аҳли илм бўлганлари ва билим юртининг эришган ютуқлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбир давомида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси битирувчи талабалари томонидан мавлиди шариф ўқилиб устоз Абдуғофур Раззоқ Бухорий томонидан дуойи хайрлар қилинди.
Маросимда сўз олган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов сўзга чиқиб, илм ва уламолар ҳақида гапириб ўтдилар ҳамда битирувчи талабалар самимий табриклаб мазкур таълим муассасасида фаолият олиб бораётган барча устозларни шарафли ишларига омадлар тиладилар.
Тадбир давомида фидойи устозларнинг қилаётган ишлари ёдга олиниб уларга ташаккурномалар, одоб-ахлоқ ва илмда намуна бўлган талабаларга фахрий ёрлиқ ҳамда битирувчи талабаларга салла-яктак кийдириб уларга оқ фотиҳа беришди.
Тадбир якунида билим юрти Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Асадулло домла Нажмиддинов сўзга чиқиб барча иштирокчиларга миннатдорлик билдириш баробарида эл-юртимиз равнақи, битирувчи талабаларининг келгуси фаолиятига муваффақиятлар сўраб хайрли дуолар қилдилар.



Дилшод АЛИЕВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муасассаси матбуот котиби