22.05.2024

ҚУРЪОНИ КAРИМНИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛГAН НAВБAТДAГИ ТAЛAБA МAДРAСA РAҲБAРИЯТИ ТОМОНИДAН ТAҚДИРЛAНДИ

⚫️ Мир Араб мадрасаси беш асрдирки, ислом дини тамаддуни учун хизмат қилиб келмоқда. Мир Араб мадрасасига қанчадан қанча олиму-амирлар мударрислик қилганлар. Бу беш юз йил давомида қанчадан-қанча замонасининг олиму-қорилари етишиб чиққан. 
Охирги йилларда ислом динига берилган эътибор ўз самарасини кўрсатмоқда Бизнинг қадим мадрасамизда ҳам ўз ананасига содиқ қолган ҳолатда хатми кутублар, Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш одати давом этмоқда. Мана 2021-2024 йиллар оралиғида мадрасамизда 31 та талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.  
⚫️ Иккинчи босқич талабаси  Раҳмонов Абдухолиқ ҳам Қуръонни тўлиқ ёдлаб чиққан навбатдаги қори талаба бўлди.
⚫️ Қори талабамиз ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан билим юрти раҳбарияти томонидан тақдирланди ҳамда Абдухолиқ қорини тарбия қилиб ўстирган ота онасига ташаккурнома берилди.
Аллоҳ таолодан талабаларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати