16.05.2024

"Баркамол авлод-2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи ўтказилди


Жорий йилнинг 14-16-май кунлари  Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари орасида ҳар икки йилда ўтказиладиган "Баркамол авлод -2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси мезбонлигида ўтаказилди.
Мусобақани ўтказишлик учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари  профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлим мудири С. Шерхонов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим ва илмий-тадқиқот бўлим мудир ўринбосар А. Дўсматов ҳамда бошқа раҳбар кузатувчиларлар қатнишдилар.
"Баркамол авлод-2024" спорт мусобақасининг Республика босқичи иштирокчилари тўртта спорт “Стол теннис, Шахмат, Миллий кураш, Тош кўтариш” турлари бўйича беллашдилар. Унда шаффофликни таъминлаш мақсадида ҳар бир спорт тури бўйича Бухоро вилоят спорт федерациясидан ҳакамлар жалб қилинди.
Мусобақада жами 13 та ислом таълим муассасаларидан 50 дан ортиқ талабалар иштирок этдилар. "Баркамол авлод-2024" спорт мусобақаси кўтаринки руҳда ўтказилди. 
"Баркамол авлод -2024" спорт мусобақаси Республика босқичининг учунчи кунида финал босқичи бўлиб ўтди. Мусобақа натижалари эълон қилинди.
Аёл-қизлар ўртасида ўтказилган стол тенниси бўйича:
1- ўрин. Рахмонова Фотимахон Жамолиддин қизи, Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
2- ўрин. Кимсанбоева Робия Мирзоҳид қизи, Хадичаи Кубро ёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
3- ўринн Қодирова Меҳриноз Шуҳратбек қизи, Тошкент Ислом институти.

Аёл-қизлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича:

1- ўрин. Назарова Гавҳар Санжар қизи. Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
2- ўрин.  Муродова Нодирахон Ноҳидбек қизи. Тошкент Ислом институти.
3- ўрин. Олимова Дилноза Омонхон қизи, Хадичаи Кубро ёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси. 


Ўғил-болалар ўртасида ўтказилган стол тенниси бўйича:
1-ўрин.    Олимов Нодирбек Одилжон ўғли, Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
2-ўрин.  Тешабоев Асрорбек Умархон ўғли, Мир Араб олий мадрасаси. 
3-ўрин.  Хусанбоев Абуфайз Жуманной ўғли Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси.


Ўғил-болалар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича:
1-ўрин. Одилов Ҳайдар Ҳазратжонович, Мир Араб олий мадрасаси.
2-ўрин. Расулов Раҳмонжон Рустамжон ўғли Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
3-ўрин.   Амонов Асомиддин Шавкат ўғли, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси.


Ўғил-болалар ўртасида ўтказилган тош кўтариш бўйича:
1-ўрин. Сувонқулов Исломбек Хурсанмуроқ ўғли, Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
2-ўрин. Убайдуллоев Қобилхон Равшан ўғли, Ҳидоя ўрта махсус ислом таълим муассасаси,
3-ўрин.  Эшбоев Абдуллоҳ Раҳим ўғли, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси.

Ўғил-болалар ўртасида ўтказилган миллий кураш бўйича:
1-ўрин.  Ғуломжонов Мухриддин Дилмурод ўғли, Имом Фахриддин Ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси.
2-ўрин.  Равзатулло Мусулмон Маҳмуджон ўғли, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси.
3-ўрин. Раҳматуллозода Абдуллоҳ Муроджонович, Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси.


Жамоавий таркиб бўйича совриндорлар:
1-ўрин. Саййид Муҳйиддин Махдум ўрта махсус ислом таълим муассасаси
2-ўрин. Мир Араб олий мадрасаси
3-ўрин. Имом Фахриддин Ар-Розий ўрта махсус ислом таълим муассасаси.
Мусобақа сўнгида Қуръон тиловат қилиниб мадрасада таълим бериб ўтган устозлар хотираси ёдга олинди ва юртимизга тинчлик сўраб дуойи хайрлар қилинди.


Д. Алиев Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби