30.04.2024
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари "БУХОРО АМИРЛИГИ ЗИНДОНИ"га саёҳат қилишди.
Бугун, 30 апрель куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси 2-курс талабалари Бухоро амирлиги зиндонига саёҳат қилишди.
Бухоро амирининг қамоқхонаси XVIII аср охирида, манғитлар сулоласи даврида қурилган, Бухоро амирлигининг энг йирик зиндонларидан бири бўлган. Бухоро инқилоби, монархия қулаши ва Бухоро халқ совет республикаси ташкил топгандан кейин ёпилган. Ҳозирда у шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда Бухоро ҳуқуқ ва қонунчилик тарихи музейи жойлашган.
Таълим муассасаси талабалари музей фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.