07.03.2024

“Энг фаол китобхон” талабалар тақдирланди

Китоб ўқиган, ўзининг устида ишлаган одамда қанот бўлади.
У бефарқ бўлмайди, унинг кучи билимида бўлади.”
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев


Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот Ресурс маркази ходимлари томонидан сийрат фани устози Абдулазим Зиёуддин домланинг “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт” китоби асосида талабаларга мусобақа бўлишлиги 01 март куни эълон қилинган бўлиб, талабаларга бир ҳафта муддат берилган эди.
Шу муносабат билан бугун 07 март куни таълим муассасаси талабалари ўртасида ушбу китоб асосида савол- жавоб тарзида мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада таълим муассасаси ўқитувчиларидан ислом тарихи фани уқитувчиси А. Усмонов, ақоид фани ўқитувчиси Ж. Худойқулов, ҳадис фани ўқитувчиси А. Давлатовлар талабаларнинг саволларга берган жавобларини баҳолаб бордилар.
Натижага кўра:
1- ўрин 404- гуруҳ талабаси Қудратуллаев Абдулло,
2- ўрин 103- гуруҳ талабаси Аслонов Акобир, 
3- ўрин 201- гуруҳ талабаси Раҳмонов Абдухолиқларга насиб этди

Ўрин олган ҳамда иштирок этган талабаларга ҳомийлар томонидан эсталик совғалар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбир сўнгида ақоид фани ўқитувчиси Ж. Худойқулов ўшбу мусобақага иштирок этган барча талабалар жуда ҳам фаол қатнашганлиги ҳамда китоб асосан йил номлари бўлганлиги ва ўша йиллардан берилган саволларда тўлиқ ва аниқ жавоб берганликларини эътироф этдилар, ҳаттоки баҳолаш пайтида барча иштирокчилар аъло натижа қайд этганликлари тўғрисида гапириб ўтдилар.


Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб ЎМИТМ ходими