29.02.2024

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди

Фарзандларимизга совға сифатида китоб беришни одат қилайлик. Ҳеч қачон китобдан оладиган маънавий озуқани ҳеч нарсадан олаолмайди. Биз фарзандларимизни китобга қайтаришимиз керак. Илмга, маърифатга қайтаришимиз керак.
                       Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР
Бугун Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси Ахборот Ресурс маркази фондига ҳомийлар томонидан 2 хил турдаги “Шарҳу мухтасарул қудурий”, “ Шарҳу мухтасарул карҳий” ва “Жилоланувчи нурлар” китоблариини ҳадя қилдилар.
Ушбу китоблар таълим муассасаси ўқитувчи ва талабаларига тақдимот қилинди ва АРМ мудири А. Усмонов китоблар тўғрисида кенг тушунча бериб, кутубхонамиз доимий равишда янги китоблар билан бойитилиб борилаётганини қолаверса яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланиш лозимлигини гапирдилар ҳамда кутубхонадаги компьютерларда интирнет тармоқлари мавжудлиги ва улардан бемалол фойдаланиш кераклигини яна бир бор эслатиб ўтдилар.
Тақдимот сўнгида талабалар яратиб берилаётган шароитларни эътироф этиб ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб ЎМИТМ ходими