13.02.2024

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги нишонланди.

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишлаб давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатига "Баҳоуддин Нақшбанд" жомеъ масжиди имом-хатиби, катта олим, устоз Абдуғофур домла Раззоқов таклиф этилди. Устоз суҳбат давомида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт ва ижод йўли, асарларидаги ватан соғинчи ҳақида тўхталиб ўтдилар. 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.