08.02.2024

"Алишер Навоий ижодида комил инсон тарбияси"

 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда таълим муассасаси мудири Ж. Сабуров, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А. Нажмиддинов, "Баҳовуддин Нақшбанд" жомеъ масжиди имом-хатиби, олим Абдуғофур домла Раззоқов ҳамда таълим муассасаси устоз-муддаррислари, талаба-ёшлари иштирок этишди. Тадбирда Алишер Навоийнинг адабиётимиз хазинасига қўшган ҳиссаси, қолдирган буюк мероси, давлат ва дин хизматидаги буюк ишлари ҳақида маълумотлар берилди. Йиғилганларга Навоий асарларидаги ҳамд ва наът ғазаллар ҳақида шунингдек комил инсон ғояси ҳақида тушунчалар берилди.

 А. Нажмиддинов Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи.