09.01.2024

МИР АРАБ ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТ КУТУБХОНА-АХБОРОТ РЕСУРС МАРКАЗИГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ..

 Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари Ибн Сино номидаги Бухоро вилоят марказий ахборот кутубхона марказида бўлишди. Экскурсия давомида талабалар кутубхона фаолияти билан яқиндан танишишди. Кутубхонада жойлашган илмий, бадиий, иқтисодий, сиёсий адабиётлар, газета-журналлар ва бошқа адабиётлар билан яқиндан танишишди. Шунингдек кутубхонада ташкил этилган ўқув заллари, электрон кутубхона тизими ва ундаги адабиётлар жамланмаси ҳақида маълумотга эга бўлишди. Талабаларга кутубхона тизимига аъзо бўлишлари учун ID карталар тақдим этилди.

 

 Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.