21.12.2023

Янги китоблар тақдимоти

Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси АРМ фонди доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда. АРМ фондини бойитиш одатда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан, ҳамда ҳомийлар томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади. 
Жорий 2023-2024 ўқув йилнинг 21 декабрь куни ҳомийлар томонидан таълим муассасаси Ахборот ресурс маркази фондига 5 хил турдаги Мишкот ал- масобиҳ шарҳи, Мусулмон учун зарур билимлар, Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар, Дурусун наҳвия ва Роббана тақоббал дуо китоблари ҳадя қилинди.           
ЎМИ томонидан 1 хил турдаги Ҳадис илми қоидалари китоби АРМ фондига топширилди. Янги китоблар таълим муассасаси устозлари ва талабаларига тақдим қилинди ҳамда ушбу китоблар тўғрисида АРМ ходими Бекзод Қодиров томонида маълумотлар бериб ўтилди.

 

Бекзод ҚОДИРОВ
Ахборот Ресурс маркази ходими