18.12.2023
18 декабрь – Халқаро араб тили куни
ЭНГ БОЙ ТИЛ
1973 йил 18 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси араб тилини БМТнинг расмий ва ишчи тили сифатида қабул қилди.
* * *
Қайси тилда синоним – "маънодош" сўзлар кўп бўлса, ўша тил энг бой ҳисобланади. Дунё тиллари ичида араб тилида синоним сўзлар энг кўп учрайди. Араб тили уч ярим миллиондан ортиқ сўзларга эга.
* * *
Араб тили грамматикаси (наҳв илми) асосчиси Али розияллоҳу анҳу ҳисобланади.
* * *
Сибавайҳ наҳв илми отаси ҳисобланади.
* * *
Араб тилида 28 та ҳарф бор бўлиб, улар ўнгдан чапга қараб ёзилади.
* * *
Араб тили 26 мамлакатнинг расмий тили ҳисобланади.