Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси қори талабаси 30 пора Қуръони Каримни бир кунда тўлиқ ёддан ўқиб берди
▫️Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси 4-курс талабаси Ислом қори Илҳомов 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.
▫️Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Қуръони карим” ўқитувчилари А. Каримов, Д. Аҳмедов, М. Мирбобоев ва Ш. Шеровлар устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
▫️Ислом қорига билим юрти раҳбарияти томонидан ташаккурнома, ноутбук ва китоблар совға тариқасида топширилди.
▫️Хатм якунида билим юрти мудири Ж. Сабуров Қуръони каримни ёд олишлик билим юртида анъанага айланаётгани ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида гапириб ўтдилар.
▫️2021-2023 йиллар мобайнида мадрасамизда 28 та талаба Қуръони каримни тўлиқ ёд олди.




Аллоҳ таолодан талабаларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати
УЗ
РУ
EN
العربية