Инсон янги реннесанс ижодкори.
Афсуски, XVI асрнинг 30-40 йилларида бизда анъанавий жамият узил-кесил қарор топди. Илмий, бадиий изланишларга ижтимоий эҳтиёж пасайиб кетди. Ўтмиш ютуқлари олдида қуллук килиш, уларни идеаллаштириш ва фақат такрорлашга уриниш, янгиликларга салбий муносабат шаклланди. Аста-секин чуқур тургунлик ва инқироз бошланди. Улар нохуш ижтимоий- иқтисодий, сиёсий, диний-мафкуравий, регионал низолар ва айирмачилик каби сабаблар билан қўшилиб қолоқ бўлиб қолишимизга, XIX аср иккинчи ярмида миллий мустақиллигимизни юқотишга олиб келди. Ўтмишдан биринчи болиб теран тарихий хулоса чиқарган - жадид боболаримиз эди. Улар таклиф қилган ислоҳотлар миллатни қайта уйготиш, тараққиёт томон буришни козлади. Аммо мустабид ҳокимият жадидлар ҳаракатини авж олмасдан бўгиб куйди. Мустакилликка эришгандан кейин дастлаб аср давомида миллий тикланиш билан шугулланишга тўғри келди. Эндиликда миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтганимиздан кейин, Учинчи Ренессансга эришишни давлат раҳбари стратегик вазифа этиб қўйди. Ҳақиқатан тарихан олганда биз икки Ренессансни бошдан кечирдик: биринчиси ІХ - ХІІ асрлар, иккинчиси ХІѴ аср охирги чораги - XVI аср биринчи чораги. Биринчи Ренессансда юртимиздан Фарғоний, Хоразмий, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий, Махмуд Замахшарий каби буюк дахолар, буюк мухаддислар Бухорий, - Термизий, мутакаллимлар - Мотуридий ва Абул Муин Насафий ҳамда бошқа атоқли дунёвий ва диний алломалар нури оламни ёритди.Иккинчи Ренессансда Улугбек, Ғиёсиддин Жамшид Коший, Қозизода Румий, Али Қушчи, Лутфий, Жомий, Навоий, Беҳзод, буюк меъморлар, бастакорлар, мусаввирлар, тарихчилар чиқиб, бугун ҳам дунёни лол қолдираётган асарлар яратдилар.Хар икки Ренессанс даврида биз дунёнинг илғор, мутараққий халқлари қаторида эдик. Агар яна шундай даражага эришмоқчи бўлсак, Учинчи Ренессансни амалга оширмоғимиз зарур. Учинчи Ренессанс миллий ғояга айланиши зарур Миллий ғоя аслида муайян халқнинг олий истиқбол мақсадини бир неча сўзларда ёки иборада мужассам ифодаловчи тушунчалар ёки шиор, иборадир. У халқни ўша мақсад йўлида бирлаштиради, сафарбар этади. Халқ барча саъй-харакатларини, интилишларини, бунёдкорлик фаолиятини унга мувофиқлаштиради. Зарур бўлса, иқтсодий, ижтимоий муносабатларини, мамлакатнинг ҳуқуқий, сиёсий, мафкуравий асосларини, таълим-тарбия тизимини чуқур ислоҳ қилади. Миллий ғоянинг асосий вазифаларидан бири, аввало, халқнинг жипслигини, бирлигини, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш ва мустахкамлашдир. Иккинчидан, миллатнинг олий мақсадини, ривожланиш марраларини, мўлжалларини умумий тарзда аниқлайди. Миллий ғоя турли ибораларда ифодаланиши мумкин. Лекин ифода шаклидан қатъий назар, халққа истиқболни, ижтимоий мўлжални кўрсатиши шарт.Истиқлолга эришганимиздан кейин дастлабки йилларда "Ўзбекистон - келажаги буюк давлат" шиори олға сурилди. У амалда миллий ғоя вазифасини ўтади ва халқни бирлаштиришда, сафарбар этишда катта рол ўйнади. Мазкур жозибали шиорда урғу жамиятга эмас, давлатга берилганди. Кейинчалик миллий ғоя шаклан такомиллаштирилганда "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт" ибораси олға сурилди. Унда урғу сиёсий ташкилотга (давлатга) эмас, балки хар киши учун, сиёсий, мафкуравий қарашларидан қатъи назар, бирдек азиз Ватанга ҳамда шахс ва жамият хеч қачон бефарқ бўлмайдиган эркинликка ва фаровонликка қўйилди. Миллий ғоянинг бундай тушунчавий ифодаси анча мукаммаллик касб этди. Аммо унинг мазмунини, уни амалга ошириш вазифаларини очиб беришга етарлича масъулият билан ёндашилмади. Айниқса, у ислохотларнинг йўналишлари, соҳалари, турли босқичлари, амалдаги ва эҳтимолдаги муаммолари билан боғланмади. Натижада у мафкуравий чақириқ, қуруқ шиор даражасида қолиб кетди. Аник муаммолар ва вазифалардан йироқлиги учун одамларга таъсири аста- секин сусая бошлади. Катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан кутиб олинган "Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт" бугун иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий хаётимизга реал таъсир курса-таётирми, деган саволга аниқ жавоб бериш анча мушкул. Миллий ғояни жонлантириш учун уни Учинчи Ренессанс ғояси билан бойитиш зарур. Факат учинчи Ренессансни амалга ошириб, биз озод ва обод Ватанда эркин ва фаровон ҳаётни барпо эта оламиз. Ёки, яна қулайроғи, Учинчи Ренессансга эришишни миллий ғоянинг янги ифодаси, деб эълон килиш мақсадга мувофиқ Миллий ғоя жорий вазифаларни эмас, балки стратегик олий мақсадни ифодалайди. Шу маънода Учинчи Ренессанс ғояси истиқболга интилишга жуда мос келади. Мазкур ғоянинг сафарбарлик кучи, умуман, мафкуравий салохияти жуда юқори. Айни чоғда ўтмиш тарихимизнинг шонли сахифалари, буюк аждодларимизнинг бунёдкорлик ва ижодкорлик салохияти билан боғланади. Бизга мазкур тушунча кимларнинг ворисла-ри эканимизни эслатиб туради. Янги Ренессанс йўлида халқимиз турли майда, вақтинчалик масалаларга, гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, айирмачилик, мафкуравий мутаассибликнинг хар хил кўринишларига чалғимаслиги керак. Тарих сабоқларини унутишга ҳаққимиз йўқ. Учинчи Ренессанс ғояси миллий рухиятимизга, халқимиз армон-орзусига яқин. Зотан, халқ илгари оққан дарёси яна оқишини астойдил истайди. Учинчи Ренессанс ғоясини хаётий ва таъсирчан миллий ғояга айлантиришни нимадан бошламоқ керак?Холва деган билан оғиз чучимаганидек, Ренессанс деган билан у содир булиб қолмайди. Бунинг учун хар томонлама пухта ўйланган сиёсат олиб борилиши, халқда рухий кўтарилиш, катий иродали интилиш юз бермоги зарур. Аввало, тушунча мазмунини аниқ очиб бериш, ахолининг барча қатлами сари, аввало, ёшлар онгига етказиш керак. Ўтмиш ренессанслари даврида аждодларимиз нималарга эришганини. жахон сивилизатсиясига қўшган хиссасини, бошка халқлар, минтақалар ютуқлари билан таққослаб, жаҳоннинг етакчи маданиятларидан, илм-фан, санъат, тил ва адабиётидан бирини, илғор ижтимоий фикру қарашларини қисқа, пухта, дабдабали жумлаларсиз ёритиш зарур.Шунингдек, уларнинг инқироз сабаблари ҳолис тахлил этилмоғи лозим. Буюк географик кашфиётлар туфайли Буюк Ипак йўлининг тўхтаб қолгани объектив сабаблардан бири бўлса-да, ички ва ташки низолар, тахт талашлар, айирмачилик ва уч давлатга бўлиниб кетиш инсон комиллиги факат инсоннинг ички дунёсига қаратилиб, жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига етарлича эътибор бермаслик каби субектив омиллар инқирозни келтириб чиқарган асосий сабаблар эди. Тарихдан сабоқ олиш, тегишли хулоса чиқариш учун булар ёшлар, ахоли онгига етказилиши керак. Биз кўпроқ аввалги уйғониш даврларимизнинг ютуқларини фахр билан эътироф этиб, негадир уларнинг инқирози сабаблари ҳақида гапиришни унчалик хушламаймиз.Биринчи ва иккинчи ренессансларнинг тарихий шароити ва даври талаблари, имкониятларини ҳаққоний бахолаб, Янги Ренессанснинг тарихий шароитлари ва талаблари мутлақо ўзгача эканини асослаш, далиллаш мақсадга мувофиқ Учинчи Ренессанс тўртинчи саноат инқилоби билан мувозий, бир вақтда кечади. Шу сабабдан у, аввало, технологик инқилобни, юксак ривожланган рақамли смарт (ақлли) иқтисодиётни тақозо қилади. Ўз навбатида, рақамли смарт иқтисодиётга ўтиш учун ишлаб чиқаришни босқичма-босқич модернизатсия қилиш, автоматлаштириш, роботлаштириш талаб этилади. Мазкур жараён Ўзбекистонда қандай босқичларда амалга оширилиши, унинг моддий-молиявий, инсоний, илмий ва илмий-технологик таъминоти бўйича истиқболли аниқ комплекс дастурлар янги Ренессанс ғояси билан мафкуравий жихадан боғланиши шарт. Илмий, илмий- технологик таъминот тақозосидан келиб чиқиб, таълим-тарбия сохасининг барча бўғинлари узлуксиз ислох этиб борилиши керак.Аввалги иккала Ренессанс мустахкам маънавий-мафкуравий негизда,биринчи галда юксак ахлоқийлик, адолат, илмга ташналик ва багрикенглик асосида юз берган. Ислом ҳалол-лик ва туғриликни, инсоф ва адолатни, илм ва амалий фаолликни хамма нарсадан устун қўйган. "Илм излаб Чинга булса-да, бор", "Сендан ҳаракат мендан баракат", "Бир соатлик адолат барча инсу жинсларнинг қирқ кунлик ибодатидан устун" ва кўплаб шу каби ҳадислар, нақллар аждодларимизнинг ижтимоий мўлалига айланган эди."Байтул ҳикма"да 40 дан ортиқ таржимонлар кадимги юнон тилидан, 14 нафар таржимон санскрит тилидан, 4 нафар таржимон Хитой тилидан илмий, тиббий ва фалсафий асарларни арабчага ўгирган.Бундан ташқари, лотин, сурёний, иброний тиллардан таржимонлар бўлган. Илмий ҳақиқат диний мансубликдан устун қўйилган. Бу асар маъжусийларники, буниси кофирларники деб инкор қилинмаган. Аждодларимиз тил ўрганиб, илм ортидан дунёни кезган. Маҳдудлик қобиғига ўралиб қолмаган, турғунлик, маҳаллийчилик уларга ёт бўлган. "Байтул хикма", Хоразм Маъмун Академияси, умуман, ислом олами олимлари фаолияти ўша даврдаги халқаро илмий интегратсиянинг энг ёрқин намунасидир. Биринчи ва иккинчи ренессанс ларнинг маънавий асосларини ва сабабларини ҳамда кейинги инқирозини чуқур ўрганмасдан, биз Учинчи Ренессансни муваффақиятли амалга ошира олмаймиз. Бугун ҳам бизга ғоявий ва илмий толерантлик (бағрикенглик), илмга, ҳақиқатга ташналик, миллий махдудликни, ғоявий мутаассибликни тамомила инкор этиш хос булмоғи лозим. Юқоридагилардан аёнлашмоқдаки, Учинчи Ренессанс биздан халқаро хам-жамиятга илм-фан, технологиялар, ах борот, маданият ва иқтисодиёт сохаларида янада чуқурроқ интегратсия бўлишини талаб этади. Аммо ўзлигимизни, тилимизни, миллий хусусиятларимизни, маънавиятимизни сақлаб қолишимиз шарт. Бу эса таълим-тарбия тизимига жиддий эътибор қаратишни билдиради. Инсон Янги Ренессанс ижодкоридир…… Ҳар бир жамият ўзига зарур шахсни тарбиялайди. Унга ўз тараққиёти да ражаси ва тендентсияларидан келиб чиқиб ахлоқий, эътиқодий, касбий-профессионал, хуқуқий ва бошқа қатор талаблар қўяди. Жамият тараққиётининг пировард мақсади ҳам инсон, унинг фаровон, эркин ва хавфсиз турмуш кечиришидир. Жамият талабига тўлиқ жавоб берадиган киши турли даврларда хар хил аталган. Юсуф Хос Ҳожиб уни "тугал эр", Форобий "Фозил киши", тасаввуф намояндалари "комил инсон" деб атаганлар. "Ҳар томонлама ривожланган шахс", "уйғун ривожланган шахс" атамалари ҳам қўлланилган. Мустақилликдан кейин биз шахсга нисбатан "комил инсон", ёш авлодга нисбатан "баркамол авлод" атамаларини қўллай бошладик. Гап атамада эмас. Қандай сифатни қўлламайлик, келажак инсонини тарбиялашда биз, ав вало, жамият тараққиёти тендентсияларини ва айни пайтда миллий маънавиятимиз хусусиятларини ҳисобга олмоғимиз лозим. Бинобарин, сунъий интеллект ва юксак технологияларга таянадиган "Тўртинчи и саноат инкилоби" инсонга қўядиган талабларини олдин- дан моделлаштиришимиз ва таълим- тарбия тизимини уларга мослаштиришиз керак. Худди шундай миллий идентлиги мизни саклаб колиш учун она тили- мизни, тарихимизни, адабиётимиз ва саньатимизни етарлича ўргатишнинг оптимал йўлларини топмоғимиз лозим. Урф-одатларимиз хам такомиллаштирилиши ва замонавийлаштирилиши жуда зарур. Ижтимоий онгда, одамларнинг хатти-ҳаракатларида бурилиш юз бериши, янги идеаллар ва кадриятлар қарор топмоғи даркор. Учинчи Ренессанс гоясини ўқитиш ва кенг жамоатчилик онгига етказиш да нихоятда эхтиёткор бўлиш, меъёрдан ошириб юбормаслик талаб этилади. Мафкуравий ишларда совет давридан қолган бир иллат бор: хар қандай гоя таргиботини кампаниябозликка айлантирамиз. Билганни хам, билмаганни ҳам эртаю кеч тинимсиз гапиртирамиз, одамларнинг меъдасига тегиб қолганини сезмаймиз. Гоянинг мазмунини аста-секин жонлаштирамиз, баъзи жихатларини эса беихтиёр сохталаштириб қўямиз. Диалектика қонунига биноан меъёр бузилса, ҳар қандай жараён узининг инкорига айланади. Оддий тилда бу "кош кўяман деб, кўз чиқариш" дейилади. 2000 йилда эълон қилинган миллий гоя ана шундай муносабатга учради. Шошиб уни таълимнинг барча бўғинларига жорий қилдик, лекин гоянинг илмий тадқиқотига ва асосла нишига деярли эътибор бермадик. Ислоҳотларнинг аниқ вазифалари ва соҳаларнинг хусусиятлари билан боглаб, жонли мазмун багишлаш хаёлимизга келмади. Натижада у мафкурабозлик домига тушиб колди. Учинчи Ренессанс гоясининг оралиw босқич вазифалари аниқланиши керак. Масалан, 2030 йилда, 2040 - 2050 йилларда биз аҳоли жон бошига тахми нан қанча ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқарамиз, жаҳон рейтингида тахминан қандай ўринларга кўтариламиз. Талим, маданият, илм-фан соҳаларида қандай кўрсаткичларни, марраларни забт этамиз. Улар бўйича мўлжаллар белгиланиши лозим. Шунда мазкур гоянинг сафарбарлик таъсири конкрет ва кучли бўлади. Аммо мўлжаллар ҳавойи бўлмаслиги, конкрет рақамлардан ташкил топмаслиги керак. Янги АКТ, нанотехнологиялар, биотехнологиялар, сунъий интеллект яратиш ва шу каби йўналишлардаги вазифалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги зарур.Хар қандай буюк режалар, буюк гоялар инсон эхтиёжлари, турмуши ях- шиланиши, эркинлиги ортиши ва маънавий камолоти билан бевосита боғлансагина, хаётийлик ва реаллик касб этади. Акс ҳолда у ҳавойи орзу хаваслигича қолиб кетади. Президентимиз айтганидек: " Бутун дунё ҳамжамияти жонажон ватанимизни ёшларига қараб, уларни ёнган кўзларига қараб, уларни билимга чанқоқлигига қараб, эртанги кунга бефарқ эмаслигига қараб лол қолаяпти, ҳайрон қолаяпти. Шунинг учун фурсатдан фойдаланиб мана шу азиз фарзандларимга яна бир марта айтмоқчиман Янги Ўзбекистонни пойдевори Учинчи Ренессанс пойдеворини ким қуради фақат ва фақат сизлар қурасизлар.
" Фойдаланилган китоблар:
Халқ сўзи газетаси
Янги Ўзбекистон газетаси
Янги Ўзбекистон мўлжал
Учинчи Ренессанс
Расулов Ворисбек
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси 2-босқич талабаси