22.05.2025

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳасидаги давлат сиёсати концепциясининг виждон эркинлиги бобида ижтимоий тотувликни таъминлашдаги аҳамияти

Барча инсонлар қўним топган ер юзида 5000 дан ортиқ этник гуруҳ вакиллари 4000 дан ортиқ турли динга эътиқод қилувчилар  истиқомат қилиб келмоқда. Шу жумладан мамлакатимиз — Ўзбекистонда ҳам 130 дан ортиқ миллат аъзолари, турли эътиқод вакиллари ҳаёт гузаронлик қилмоқда. Бир миллат бошқасини камситмайди, муайян эътиқод мажбурлаб сингдирилмайди, ҳар бир эътиқод вакили ижтимоий, ҳуқуқий имкониятлардан тенг фойдаланади; Виждон эркинлиги турли эътиқод вакилларини ўзаро тотувликда ҳаёт кечиришларини таъминлайдиган энг катта омиллардан биридир. Ҳар ким ўзи истаган динга эътиқод қилиш имкониятига эга бўлади.   
2025 — йил, 20 — февралда Сенат томонидан «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳасидаги давлат сиёсати  концепцияси» маъқулланди. 7 бобдан иборат  шбу концепция Мамлакатдаги турли дин вакилларининг ўзаро тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, ва улар орасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида қўйилганган катта қадамлардан бири бўлди. Қуйида концепцияда кўриб чиқилган виждон эркинлиги масалаларини таҳлил қилиб, жамиятдаги аҳамиятини мулоҳаза қиламиз. 
1-бобнинг 2,3 — бандларида жумладан қуйидагилар келтирилади: «Ҳар ким хоҳлаган динг эътиқод қилиш ёки қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди ... Диний эътиқодлар ва диний бағрикенглик, динларнинг асл инсонпарварлик моҳияти жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларидан бўлиб, Ўзбекистон халқини бирлаштириш ва жипслаштиришга  хизмат қилувчи, оилаларда ўзаро ҳурмат-иззат ва меҳр-оқибатни мустаҳкамловч асрий қадриятлар манбаидир» .  
•  Агар таъаммул қиладиган бўлсак, ушбу  бандда диний бағрикенглик ва эътиқод эркинлигини халқни бирлаштириш манбайи қилиб кўрсатилди. Чунки Ўзбекистон халқи фақат бир эътиқод вакилларидан ташкил топган эмас, шундай экан турли динга эътиқод қилувчиларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, ўзаро тенглик ва бу борадаги бирликка олиб келади. 
• Бундан ташқари оиланинг фаровонлиги ҳам мақсад қилинган омиллар сирасида зикр қилинди. Дарҳақиқат, бир оила жамиятнинг бир қисми, агар жамиятнинг барча қисмлари ислоҳ бўладиган бўлса жамият ислоҳ бўлади. Бу эса барча миллат вакилларига тенг ҳуқуқ, ва эркинликлар тақдим қилиш билан амалга ошади. 
2-боб 6-бандида шундай дейилади: “.Ўзбекистон учун Ҳаж квотаси 3 баробар оширилди, умра зиёратига квоталар тўлиқ бекор қилинди. Натижада Саудия Арабистонига қарийб 800 минг мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратини амалга ошириш учун борди 10 мингдан зиёда бошқа дин вакиллари( насроний, яҳудий...) чет элдаги зиёратгоҳларга ташриф буюришди... шунингдек диний таассублар билан  боғлиқ хавфларнинг мафкуравий асосларини тадқиқ қилиш мқсадида Ўзбекистон Ислом свилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотурудий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлару фаолият кўрсата бошлади. 
• Бу бандда ҳам кишини ўзига жалб қиладиган нукталар кўп бўлиб, улардан энг сезиларлиси Зиёрат туризмида амалга оширилган ишлар бўлиб, Ҳаж квоталари 3 баробарга оширилгани эсланмоқда. Авваллари Ҳажга бориш бир вилоятда жуда ҳам саноқли кишиларга насиб қиларди, қолганлар эса гарчи пуллари бўлсада ҳаж сафарига бора олмас эдилар. Аммо бугунги кунда, деярли ҳар ҳафта кимнидир умра сафарига боргани ҳақида хабарлар эшитилади. Бу ҳам бўлса, халқ орасида кўтаринки руҳга сабаб бўлмоқда. Бошқа динларга ҳам бирдек шароитлар яратилаётгани эса, эътиқод эркинлигининг яққол намунасидир. 
• Илмий тадқиқот марказларининг очилиши эса, илм-маърифат, аждодлар меросини ўрганишга катта туртки ва ёрдам бўлди. Зеро ренессанс даврини қайта қурмоқчи эканмиз Реннесанс қурувчилари ҳаётини ўрганиб татбиқ қиллишимиз лозимдир. 
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, турли эътиқод ва миллат вакилларини ўзро тотув алоқада бўлишликлари учун, виждон эркинлиги таминланиши керакдир. Зеро халқ фақат битта миллатдан иборат эмас, демакки миллатлар, турли эътиқод вакилларининг фаровонлиги халқнинг, мамлакатнинг фаровонлигидир.  Бу тотувлик қонунлари эса концепцияда акс этгандир. 


Содиқжанов Абдулбосит,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
таълим муассасаси талабаси