02.12.2023

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Шон-шарафли Бухоронинг ислом цивилизациясида тутган ўрни” халқаро илмий конференцияси ташкилотчилари ва иштирокчиларига муфтий Шайх Равил Гайнутдин табриги.

Рус тилидан таржима қилинди: 

Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган “Шон-шарафли Бухоронинг ислом цивилизациясида тутган ўрни” халқаро илмий конференцияси ташкилотчилари ва иштирокчиларига муфтий Шайх Равил Гайнутдин табриги.
Ҳурматли Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари! Ҳурматли диндошлар!
Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси ва бутун 25 миллионлик Россия мусулмонлари уммати номидан Мир Араб мадрасасини шонли – 500 йиллик юбилейи билан чин қалбимдан табриклайман! Ўзим ҳам жонажон мадрасамиз битирувчиси бўлганим учун бу улуғ санадан чин дилдан қувонаман! Биз, замонавий Россияда ислом динига хизмат қилаётган Мири Араб битирувчиларини “Бухоро муфтийлари” деб аташади. Бу эса Бухорои шарифда тарбияланиб, таҳсил олган,  қадимий ислом анъаналарини ўрганган мусулмон кишиларнинг мавқеини юқорилигини таъкидлайди.
Бухоро ва унинг асосий таълим даргоҳи – Мир Араб мадрасасига алоҳида ҳурмат асрлар илгари шаклланган. Россиядаги мусулмонлар ҳаётига Бухоро ва Хоразм маданияти ва илмининг таъсири жуда катта. У бир неча соҳаларда аниқланади.
Биринчидан, бу ахлоқ - маънавият ва муоммалот каби соҳа - оила ва жамиятдаги бошқа одамлар билан ўзаро муносабатлар этикаси. Бу ерда илм ва маънавий ҳикмат манбаи Қуръони Карим ва Суннат, шунингдек, буюк сўфий шайхлари ва устозлари Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбандий ва бошқа кўплаб кишиларнинг мероси бўлган ва бўлади.
Иккинчидан, бу ақлият ва диний илмларни тушуниш соҳасидир. асрлар давомида Хоразм, Волга-Урал бўйи ва Сибир ўртасидаги карвонларда билим олувчилар ҳам савдогарлар билан бирга юришган. Улар бебаҳо нарсаларни - китобларни, қўлёзмаларни, интеллектуал мулкни олиб юришган. Асрлар давомида татар имомлари таълим олган Волга-Урал бўйидаги барча йирик мадрасалар Бухоро битирувчилари томонидан ташкил этилган. Шундай экан, айтиш мумкинки, халқларимиз ҳам шундай фикрда бўлган, ақида, фиқҳ, калом ва бошқа ислом илм-фанининг бошқа соҳаларига ҳам худди шундай қараган.
Ниҳоят, маданият соҳаси ҳам Россия мусулмонлари Бухоро ва Хоразмнинг улкан таъсирини бошдан кечирган соҳадир. Булар адабиёт, меъморчилик, хаттотлик, декоратив-амалий санъат ва бошқа кўплаб маданият кўринишларидир. Улар орқали инсон ўзининг диний туйғусини, Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатини изҳор этишга интилади. Аллоҳ томонидан яратилган оламнинг гўзаллиги ва уйғунлигини тасаввур қилиб кўринг. Ўрта Осиё ва унинг санъати Волга-Урал минтақасидаги мусулмонлар учун эстетик меъёр эди.
Бир неча йил Мир Араб мадрасасида таҳсил олиб, Бухоро масжидларини, шайхларимизни зиёрат қилиб, бу муборак маскан шокирларни маънавий-ахлоқий, ақлий ва эстетик жиҳатдан тарбиялашини ўз кўзим кўрдим. Бу намозгоҳлардаги эзгулик ислом ҳақиқатини, муқаддас динимиз гўзаллигини чуқур англаган ҳолда онг ва қалбимизга сингиб боради.
Сиз азиз диндошларимиз билан биз тарихнинг кўп даврларини, жумладан, оғир саҳифаларини босиб ўтдик. Бир неча ўн йиллик вазминлик ва атеистик таъқиқлардан сўнг бугун Бухоронинг, бутун Ўзбекистоннинг маънавий салоҳияти қайта тикланаётганини кўриб, қалбимиз чексиз қувончга тўлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Жаноби Олийлари Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳомийлигида жуда катта, муҳим ва зарур лойиҳалар амалга оширилмоқда. Севимли билим маёқимиз ўзининг юксак юбилейини юксалиш, ҳар томонлама тараққий этиш, давлатимиз ҳомийлигида нишонламоқда.
Россиядаги барча диндошларимиз номидан Мир Араб мадрасасини самимий табриклайман! Аллоҳ таолодан сўрайманки, қиёматгача бу илм маркази Аллоҳ йўлида чин дилдан хизмат қилишни, Ҳақни англаб, одамларга етказишни истаган ёш мусулмонларни ўзига жалб этишда давом этсин. 
Беш асрдан буён мадрасани асраб авайлаб, гуллаб яшнаши учун сидқидилдан хизмат қилган ва хизмат қилиб келаётган кишиларнинг хизматларини Аллоҳ таоло қабул қилсин!

Дилшод Алиев,
Мир Араб ўрта махсус ислом 
таълим муассасаси матбуот котиби