Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида китоблар савдо ярмаркаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш ҳамда 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш ва бу ташаббуслардан бири “Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” вазифаси ҳам белгиланган.
Шу муносабат билан бугун 13 ноябр куни Мир Араб ўрта махсус ислом таьлим муассасаси АРМ мудири Адиз Усмонов ҳамда АРМ ходими Бекзод Қодировлар томонидан “Ал Бухорий” нашриёт- матбааси билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Ушбу ярмаркада устозлар ва талабалар иштирок этишди.
Тадбир давомида таълим муассасаси мудири Жалолиддин домла Сабуров талабаларга китобга бўлган муҳаббатни янада ошириш ҳамда кўпроқ китоб мутолаа қилишлик ва яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш кераклигини гапириб ўтдилар.
Сўнгра таълим муассасасининг ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Асадулло домла Нажмиддинов ушбу ярмаркада келган китоблардан жадид адабиёти намоёндаларининг ҳаётлари тўғрисида талабаларга керакли маълумотларни гапириб бердилар.
Тадбир охирида таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари Исматилло домла Холназаров талабаларга дарсларда фаол иштирок этишлари ҳамда кўпроқ бадиий ва илмий оммабоп китобларни доимий ўқишлик лозимлигини тушунтириб ўтдилар ҳамда нашриёт директори Азимжон Ғиёсовга ва “Ал Бухорий” нашриёт- матбааси жамоасига Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоаси номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тўрахон МУЗРАБОВ
Мир Араб ўрта махсус ислом
таълим муассасаси ходими