23.10.2023

ҚУРЪОНИ КAРИМНИ ТЎЛИҚ ЁД ОЛГAН НAВБAТДAГИ ТAЛAБA МAДРAСA РAҲБAРИЯТИ ТОМОНИДAН ТAҚДИРЛAНДИ

Мир Араб мадрасаси беш асрдирки, ислом дини тамаддуни учун хизмат қилиб келмоқда. Мир Араб мадрасасига қанчадан қанча олиму-амирлар мударрислик қилганлар. Бу беш юз йил давомида қанчадан-қанча замонасининг олиму-қорилари етишиб чиққан. 
Охирги йилларда ислом динига берилган эътибор ўз самарасини кўрсатмоқда Бизнинг қадим мадрасамизда ҳам ўз ананасига содиқ қолган ҳолатда хатми кутублар Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш одати давом этмоқда. 22021-2023 йиллар мобайнида мадрасамизда 24 та талаба Қуръони каримни тўлиқ ёдлади. Куни кеча 2 босқич талабаси Сайидхонов Халилуллоҳ эса Қуръонни тўлиқ ёдлаб чиққан 25-талаба бўлди. Талабамиз ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, ҳамда Халилуллоҳни тарбия қилиб ўстирган ота онасига ташаккурнома берилди.
Аллоҳ таолодан талабаларимизга омад ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати