РАДИКАЛИЗМ ХАТАРИ
Радикализм – муайян шахс ёки гуруҳнинг мавжуд ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳолатини тубдан ва муросасиз ўзгартириш истагидан иборат жараёндир. Радикаллизм жараёнлари диний йўналишда ҳам кузатилиши мумкин. Бунда шахс ўз диний эътиқодини ҳақ деб билиб, ўзгача эътиқодий қарашлар ва фикрларга муросасиз ва кескинлик асосида ёндашади ҳамда уларни зўрлик йўллари билан ўзгартириш тарафдори бўлади. Бу ҳолат кўпинча жамиятда мавжуд турли диний конфессияларларга кескинлик билан ёндашиш, бир дин доирасидаги ўзга мазҳаб ёки қарашларни муросасиз инкор этиш ҳамда уларни рақиб сифатида қабул қилишда намоён бўлади.
Радикализмнинг шаклланишига сабаб бўлувчи омиллар сирасига қуйидагилар киради:
– болаликдаги тарбия типи (авторитар, эзувчи, шубҳали, назорат қилув- чи, “оила кумири” типи бўйича ёки ҳеч қандай назоратсиз ҳамма нарсага рухсат этилган ва бошқ.);
– шахснинг ўзига хос хусусиятлари (ўзига паст баҳо бериш, ўзини тас- диқлашдаги устувор эҳтиёжлар, нуқтаи назари, ғоялари, психологик ҳимоя невротик механизмлари);
– кескин вазиятларда хулқ-атворнинг вайрон қилувчи, емирувчи ва ўзига қаратилган стратегияси;
– шахснинг бузилиши: тобе, хавотирли, ўта мутакаббирлик.
Психологларнинг таъкидлашича, ёшлардаги тажрибасизлик ва ҳиссиётга таянган ҳолда иш юритиши, ташқи таъсир натижасида руҳий ҳолатининг ўзгарувчанлиги; руҳий тушкунликка тез тушиши ва руҳий зарбаларга чидамсизлиги; яқинлари эътиборидан бутунлай четда қолиши; ўта қизиқувчанлик ҳамда ахборотларни тўлақонли таҳлил қилмаслик, ишонувчанлик каби қатор омиллар радикаллашув жараёнига хизмат қилиши мумкин.
Бинобарин, радикал ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшлар ўз оила аъзолари, яқинлари, маҳалла, кўча-кўйдаги тенгдошларини ҳам мутаассиб шахсга айлантиради. Шунингдек, ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни ҳам алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим.
Бундан ташқари, ёшларнинг радикализм таъсирига тушиб қолиши оиладаги моддий қийинчилик ва етишмовчилик, ишсизлик, кам таъминланганлик, аламзадалик, сиёсатдан норорзилик каби қатор ижтимоий ҳолатлар билан ҳам боғланади.
Радикализм ғоясидан қайтариш махсус дастурий ишлар асосида амалга ошириши мақсадга мувофиқдир. Бундан дастурларнинг асосий таркибий қисмларига радикал ғоялар таъсирига тушган шахслар билан коммуникатив ҳаракатлар, суҳбатлар, диний мунозара ва кўрсатмалар, тажовузкор хатти-ҳаракатларнинг сабаби деб қаралган масалалар бўйича ўзаро суҳбатлар, психолог ва бошқа мутахассисларнинг тавсия ва кўрсатмалари киради. Дерадикаллаштириш жараёнларининг муваффақияти қуйидаги зарурий шартлар асосида амалга оширилиши лозим:
– мутаассиблашган шахснинг асосий илгари сураётган мафкурасини би- лиш ва унинг диний-психологик портиретини чизиш;
– мутаассиб ғояларга эргашган шахснинг диний мотивларини тушуниш;
– шахснинг келиб чиққан жамиятдаги муаммоларини тушуниш;
– экстремистик ақидаларни аниқлаш ва радикализм кўрсаткичларини аниқ белгилаб олиш;
– диний мулоқотни йўлга қўйиш;
– диний таълим даражасини мониторинг қилиш;
– таълим ўқув дастурларида умуминсоний туйғулар ҳамда маърифатпар варлик фаолиятига тааллуқли дарс соатларини кўпайтириш;
– ёшларнинг тарихни ўрганиш бўйича дастурни қўллаб-қувватлаш;
– ёшлар билан мулоқот қила оладиган психологик ёрдамларни кўрсатиш қобилиятига эга мутахассисларни жалб этиш;
– ёшлар орасида доимий равишда бузғунчилик мафкураси ва хатти-ҳа- ракатларини қонунга хилоф эканлигини тушунтириш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунтиришлар олиб бориш;
– кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва таъминот тизмини янада ошириш;
– мутассибларни қайта ижтимоийлаштиришда уларнинг оиласига ёрдам бериш;
– диний соҳада обрўли ва малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ёшлар ва аёллар билан диний масалада очиқ мулоқотларни ташкил этиш.
Шунингдек, мутахассислар давлатнинг ҳуқуқий, маъмурий жараёнлардаги изчил ислоҳотларни мунтазам олиб боришини ҳам мутаассиб шахсларнинг радикализм ғоясидан қайтаришнинг қўшимча шартлари сифатида эътироф қиладилар. Бунда радикализмни олдини олиш борасида кучли давлат ҳокимияти шароитида дастурларини ишлаб чиқиш ва муваффақиятли амалга ошириш талаб этилади. Сабаби, ижтимоий ҳолати беқарор ва кучсиз давлатлар диний радикализм ўчоғига айланиш таҳдиди юқори бўлади.
Давлат сиёсатида барча миллатларга бир хил муносабатда бўлиши лозим. Агар мамлакатда қандайдир бир алоҳида ғоя, айниқса, диний ва миллий омиллардаги мафкура устун бўлса, радикаллашувнинг кучайишига олиб келади ва ташқи муҳитда ҳам реаблитация фаолиятини сусайтиради.
Шунингдек, аҳолига ва диндорларга нисбатан ташқи кучлар томондан амалга оширилаётган диний, сиёсий таъсирларни чеклаш ҳамда исломофобияни олдини олиш талаб этилади. Шунингдек, хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини мунтазам ўрганиб бориш ва республиканинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда ушбу тажрибадан фойдаланиш ҳам радикаллашувнинг олдини олиш борасида муҳим аҳамият касб этади.
Нарзилло Ахмедов
Мир Араб ўрта махсус билим юрти ўқитувчиси