13.06.2023

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида “Хатмона 2023” маросими бўлиб ўтди.

Бугун, 2023 йил 13 июнь куни қадимий Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида ҳар йилги анъанага айланган билим юрти битирувчи курсларининг хатмона маросими бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида билим юрти мудири Жалолиддин Сабуров сўзга чиқиб билим юрти ҳаёти, талабаларнинг илм олишлари ва билим юрти устоз ва талабалари эришган ютуқлари ҳақида гапириб ўтдилар.
Хатмона ананасига кўра битирувчи талабалар томонидан Барзанжий раҳматуллоҳи алайҳининг “Иқдул¬жавҳар фи мавлиди Набиййил¬азҳар” Пайғамбар алайҳиссаломнинг мавлудлари ўқилиб устозлар томонидан дуойи хайрлар қилинди.
Битирувчи талабаларга устозлар томонидан салла ва яктак кийгизилиб уларнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилишлик ҳам хатмонанинг ананаларидан бири ҳисобланади.
Хатмонага Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилоят вакили, Қози Жобир домло Элов, Фахрий устоз Абдуғофур Раззоқ Бухорий, Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири, Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа Иноятов ҳамда Мир Араб олий мадрасаси устози Исмоил домла Ҳамроқуловлар ўзларининг гўзал насиҳату дуолари билан қатнашдилар.
Хатмона сўнгида жонкуяр ва хизматда камарбаста устозларга ташаккурнома ва фахрий ёрлиқлар берилди.
Хатмкунанда талабалар ўзларининг қалб сўзларини минбарга чиқиб таълим олган устозларига изҳор қилишиб улардан дуойи хайрлар олишди. Хатм қилаётган 41 нафар толиби илмларга устозлар томонидан кейинги ишларига ривожлар тилаб дуойи хайрлар қилинди.


Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати