03.05.2023

Ёш китобхон ғолиблари аниқланди

Аввал хабар берганимиздек «Энг яхши китобхон» танловининг саралаш босқичига старт берилган эди. Ушбу танловимиз ўз ниҳоясига етди. Танлов юқори ва кўтаринки кайфиятда ўтиб, келган мутахассисларда ҳам жуда яхши таассуротлар қолдирди. Улар талабаларнинг ўткир, аниқ ва сермулоҳазали тезкор жавобларидан мамнун бўлишди.
Танлов сўнгги шартларгача қизғин ўтиб, иштирокчилар ичидан фаол қатнашиб, энг юқори балл тўплаган 3 нафар талаба ғолиб деб топилди:
1-ўрин. 4-курс талабаси Бoқиев Айюбхон. (172 балл)
2-ўрин. 2-курс талабаси Сатторов Юсуф. (164 балл)
3-ўрин. 2-курс талабаси Муртазоев Наврўз. (162 балл)

Уларни муносиб иштироклари учун махсус совғалар, пул мукофоти ҳамда таълим муассасаси дипломи билан тақдирланди:
1-ўрин: Таълим муассасаси томонидан биринчи даражали диплом ва  4 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар;
2-ўрин: Таълим муассасаси томонидан иккинчи даражали диплом ва 3 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар;
3-ўрин: Таълим муассасаси томонидан  учинчи даражали диплом ва 2 млн. сўм пул мукофоти ҳамда эсдалик учун совғалар.
«Саралаш босқичи» бўйича 1-ўринни эгаллаган иштирокчи Боқиев Айюбхон танловнинг Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ушбу танловда иштирок этган, юқори ўринни қўлган киритган барча талабаларимизни табриклаймиз. Ҳамда, келажакдаги фаолиятларида бундан ҳам юқори зафарлар тилаб қоламиз.
М. Ахматов
Мир Араб ЎМИБЮ  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими