06.03.2023

Ҳидоят залолатдан афзалдир

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва у зотнинг аҳлию асҳобларига салавоту саломлар бўлсин.
Бугунги кунда ижтимоий ва диний ҳаётимизга хавф солаётган муаммолардан бири - миссионерликдир. Аслида унинг моҳияти нима? Юртимизга қачондан бошлаб кириб кела бошлади?
«Эсланг, Исо ибн Марям: «Эй, Исроил авлоди! Мен Аллоҳнинг сизларга (юборган) пайғамбаридирман. (Мен) ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиған Аҳмад исмли пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман», (Саф, 61) деган эди.
Ушбу оятларда Исо (алайҳиссалом) Тавротни тасдиқлаб, ўзидан кейин келадиган пайғамбар Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳақида башорат берганлиги маълум бўлади. Аллоҳ таоло пайғамбарлар силсиласини Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан охирига етказди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Менинг ва бошқа пайғамбарларнинг сифати шундайки, бир киши бир ҳовли (қаср) қуради. Уни жуда чиройли ва мустаҳкам қилиб охирига етказади. Фақатгина бир ғишт ўрни қолади халос. Шунда бу ҳовли (қаср)га кирган қишилар қараб: «Бу ҳовли қандай чиройли барпо қилинибди-я! Фақат бир ғиштгина қўйилмай қолибди», дейдилар. Бас, мен ўша охирги ғиштман. Мен билан пайғамбарлик биноси мукаммал бўлиб битди» (Имом Бухорий ривояти). Аллоҳ таоло Қуръони каримда энди, то киёматгача пайғамбар ҳам, илоҳий китоб ҳам келмаслигини хабар берди.
«Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан барортасининг огаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг муҳри (охиргиси)лир. Аллоҳ барча нарсани билувчи зотдир». (Аҳзоб, 40).
Демак, биз Инжил Аллоҳ таоло томонидан Исо (алайҳиссалом)га нозил қилинганига ишонганимиз ҳолда, унииг асл нусхаси йўқлигини аниқ биламиз. Аллоҳ таоло «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги (ҳақ) дин Исломдир», (Оли Имрон 19) деб марҳамат қилади. Бошқа оятда: «Ким Исломдан бошқа динни истаса, ундан (ўша дин ёки ибодати) ҳаргиз қабул қилинмайди», (Оли Имрон, 85) деб огоҳлантиради.
Ушбу далиллардан маълум бўладики, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни охирги пайғамбар деб, эътиқод қилиш барча пайғамбарларга ишонмоқ ва илоҳий китобларни тўғри деб, тан олмоқликдир.
Ривоят қилинишича, Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) бир куни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдида Таврот бўлагини ўқий бошлаганда, у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ғазабланиб: «Агар Мусо тирик бўлиб, менинг пайғамбарлигимгача етиб келса эди, албатта менга эргашарди», дедилар (Имом Доримий ривояти).
Аллоҳ таолонинг чексиз раҳматидан умид қилиб, юқоридаги ачинарли ҳатога йўл қўйган кишилар тезлик билан ўзларини ўнглаб, бу муртадликдан тавба қилиши лозим, шоядки Аллоҳ таоло чексиз раҳмати билан авф этса...
Яна, уларни бошини айлантириб, дўзах тубига тортаётган ўша миссионерларга пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг қуйидаги ҳадиси шарифини эслатсинлар: «Уч киши учун икки баробар ажр бордир. (Шулардан биринчиси) аҳли китоб (насронийлар, яҳудийлар)дан ўз пайғамбарига имон келтирган ва (сўнгра) менга иймон келтирган кишидир...» (Муттафақун алайҳ).

                 Нуруллаев Бекзод
  Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти 2-босқич талабаси