12.01.2023

Тадбир

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида 14- январ “Ватан ҳимоячилари” куни муносабати билан онлайн тадбир ташкил этилди. Тадбирда билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И. Холназаров ҳамда билим юрти талабалари онлайн тарзда иштирок этишди. 
Узайтирилган қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида билим юртида ташкил этилган тадбирда, Ватан ҳимояси муқаддас бурч экани, она ватанни севиш, ундаги бор нарсаларни ардоқлаш ва соғиниб яшашлик инсоният фитратида мавжуд бўлган ҳис-туйғу эканлиги таъкидланди.
Жумладан, ватан ҳимояси учун жон фидо қилган буюк аждодларимиз номи яна бир бор эсланди. Хусусан, Имом Табароний ривоят қилган ҳадиси шарифда Росулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло розилиги йўлида бир кун чегара ҳудудида посбонлик қилиш бир ой кечалариибодат қилиб, кундузлари нафл рўза тутишдан афзалдир.”
Аллоҳ таолодан сўраб қоламизки, жонажон мустақил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган ватан ҳимоячиларини ўзининг ҳифз-у ҳимоясида сақлаб, диёримиз осмонини доимо мусаффо, тинчлигимизни барқарор, мустақиллигимизни абадий қилсин.

                          Мир Араб ЎМИБЮ Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими ходими М. Аҳмадов