Ахборот Ресурс маркази фонди фаолияти тўғрисида сарҳисоб ҳамда “Энг фаол китобхон” кўрик танлови натижалари эълон қилинди
Бугун 2022- 2023 ўқув йили, 1- ярим йиллик якуний натижаларига кўра йилнинг “Энг фаол китобхон” кўрик танловининг мутлоқ ғолиблари ҳамда АРМ сарҳисоб натижалари эълон қилинди.
Тадбирни ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И. Холназаров ушбу талабаларнинг натижаларидан хурсанд бўлиб китобга бўлган муҳаббатларини янада зиёда қилишлик кераклиги ҳамда қолган талабаларнинг ҳам китоб мутолаасига доир натижалари билан танишдилар.
“Энг фаол китобхон” кўрик танловининг мутлоқ ғолиблари 12 нафар талаба бўлиб, улар 10 дан зиёд бадиий адабиётларни мутолаа қилганлиги учун ҳомийларимиз томонидан эсдалик совғалар билан, ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И. Холназаров ҳамда таълим муассасаси мударриси А. Турғунбоев ва АРМ мудири Т. Музрабовлар тақдирладилар.
Сарҳисоб натижалари
Барчамизга маълумки 500 йиллик тарихга эга бўлган Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасининг Ахборот Ресурс маркази фонди жуда ҳам китобларга бой кутубхона ҳисобланади. АРМ фонди доимий равишда янги китоб ва қўлланмалар билан бойитилиб келинмоқда. АРМ фондини бойитиш одатда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Вақф фонди томонидан юборилган ўқув қўлланма ва китоблар билан, ҳамда ҳомийлар ва муаллифлар томонидан олиб берилган ҳар хил турдаги адабиётлар билан бўлади.
2022-2023 ўқув йилининг 1- ярим йиллиги давомида ЎМИ нинг Вақф фонди томонидан илмий- оммабоп китоблар 9 хил турдаги 150 дона, китоб муаллифлари томонидан бадиий адабиётлар 10 хил турдаги 100 дона ҳамда ҳомийлар томонидан Араб тилига оид китоблар 4 хил турдаги 110 дона адабиётлар ҳадя қилинди. Ушбу китоблар АРМ фондига рўйҳатга олиниб ўқитувчи ва талабаларга тақдимот қилинди.
2022-2023 ўқув йилининг 1- ярим йиллиги давомида ўқитувчи ва ходимлар томонидан 25 нафари бадиий, илмий- оммабоп китоблардан 250 дона, 15 нафари эса Араб тилидаги китоблардан 65 дона мутолаа қилишди.
2022-2023 ўқув йилининг 1- ярим йиллиги давомида талабалар томонидан 110 нафари бадиий, илмий- оммабоп китоблардан 320 дона, 12 нафари бадиий адабиётлардан 120 дона ҳамда 25 нафари эса 75 дона, 33 нафари илмий- оммабоп ва Араб тилидаги китоблардан 150 дона китобларни мутолаа қилишди.
2022-2023 ўқув йилининг 1- ярим йиллиги давомида Ахборот Ресурс маркази ходимлари томонидан китоблар тақдимоти 3 марта, тадбирлар 7 марта, китоблар савдо ярмаркаси 2 марта ҳамда энг фаол китобхон кўрик танлови 1 марта ўтказилди.
Тўрахон Музрабов
Таълим муассасаси Ахборот
Ресурс маркази мудири