Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Мисбаҳ” нашриёти ҳамкорлигида нашриёт томонидан чоп этилаётган Бадиий адабиётлар ярмаркаси ташкил қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев китоб мутоласининг муҳим эканлиги, ёшлар, раҳбарлар орасида буни тарғиб қилиш лозимлиги ҳақида кўп бора айтганлар. Давлат раҳбари томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг биттаси айнан китобхонликка қаратилган бўлиб, у ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилгандир. Қолаверса “Китоб ўқиган, ўзини устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади. Шунинг учун ҳеч кимни писанд қилмайди. Ҳеч кимга ҳушомад қилмайди. Чунки унинг билими бор, илми бор. Мана нима учун китоб ўқинглар деймиз. Китоб ўқисангиз савол беришни биласиз”, деган эди давлат раҳбари.
Шу муносабат билан бугун 21 декабр куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасида Ахборот Ресурс маркази ходимлари томонидан “Мисбаҳ” нашриёт- матбааси билан ҳамкорликда китоблар савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Ушбу ярмаркада билим юрти устозлари ва талабалари иштирок этишди.
Тадбир давомида таълим муассасаси мудири Ж. Сабуров “Мисбаҳ” нашриёти томонидан чоп этилаётган бадиий адабиётлар ҳозирги кунда жуда ҳам таъллуқли асарлар эканлигини ҳамда ўзлари ўқиб жуда ҳам сермазмун адабиётлар эканлигини ва бадиий адабиётларни кўпроқ мутолаа қилишлик лозимлигини талабаларга айтиб ўтдилар.
Сўнгра маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов “Мисбаҳ” нашриётининг бугунги кундаги фаолияти жуда ҳам аъло даражада эканлиги ҳамда жамоа билан таржима қилиб чиқарилаётган китобларнинг долзарб мавзуларда айниқса оила, қайнона- келин муносабатлари, фарзанд тарбияси ҳамда ота- она ва фарзанд муносабатлари тўғрисидаги адабиётлар мавжудлиги тўғрисида гапириб бердилар.
Тадбир якунида ўқув ишлари бўйича мудир ўринбосари И. Холназаров Президентимиз томонидан китоб мутолаасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни талабаларга яна бир бор айтиб бердилар ҳамда таътил давомида кўпроқ бадиий ва илмий оммабоп китобларни мутолаа қилишлик ва ўз устида кўпроқ ишлаб нутқ маданиятини ривожлантириш жуда муҳим эканлигини гапириб бердилар. Сўнгра “Мисбаҳ” нашриёт- матбааси директори Б. Рамазоновга таълим муассасаси номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тўрахон Музрабов
Таълим муассасаси Ахборот
Ресурс маркази мудири