Ўқитувчи ва ходимлар билан учрашув
Жорий 2022- 2023 ўқув йили 15 декабрь куни Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў. Ҳасанбоев, ЎМИ таълим ва илмий- тадқиқот бўлими бошлиғи С. Шерхонов ҳамда ЎМИ нинг Бухоро вилояти вакили вилоят бош имом хатиби Ж. Эловлар ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасасининг ўқитувчи ва ходимлари билан учрашув ўтказдилар. Учрашувни билим юрти мудири Ж. Сабуров очиб бердилар ва диний- маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни гапирдилар ва сўз навбатини ЎМИ раиси ўринбосари Ў. Ҳасанбоевга бердилар.
Учрашув жараёнида ЎМИ раиси ўринбосари Ў. Ҳасанбоев сўз бошлашдан аввал муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратларининг Бухоро ҳалқига саломларини ва дуои хайрларини айтиб ўтдилар ва қилинишлиги керак бўлган вазифаларни гапиридилар ҳамда талабаларнинг илм савиясини янада кўтаришлик кераклиги талабалар билан биргаликда устоз шогирд муносабатларига жиддий эътибор қаратиб, ҳолатини доимий равишда ўрганиш лозимлигини айтиб ўтдилар. Ҳар бир ўқитувчи, талабаларга тарбиячи бўлиб ҳизмат қилишлиги, динимиз ҳамда ватанимиз равнақи учун етук кадрлар тайёрлашда астойдил ҳизмат қилишлигини таъкидладилар.
Сўнгра ЎМИ нинг таълим ва илмий- тадқиқот бўлими бошлиғи С. Шерхонов таълим муассасалари раҳбарияти талабалар ўртасида яқинлик, самимий очиқ мулоқотлар қилиб туришлиги, шуни ҳам қайд этиш керакки, ўқув бинолари, ошхоналар, талабалар турар жойлари, Ахборот-ресурс марказидаги шароитлар аъло даражада эканлиги ва мана шундай шароитлардан унумли фойдаланиб таълим ривожини янада ривожлантириш кераклигини айтиб ўтдилар.
Учрашув давомида ЎМИ нинг Бухоро вилояти
вакили вилоят бош имом хатиби Ж. Элов ҳам юқорида айтилган гапларга эътибор қаратишлик лозимлиги ҳамда кадрларни илмли ва салоҳиятли этиб тарбиялашлик кераклигини ўқитувчи ва ходимларга яна бир бор тушунтириб ўтдилар ва ташриф буюрган меҳмонларга Бухоро вилояти халқи номидан ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Дилшод Алиев
Таълим муассасасининг матбуот котиби