Абдулғафур Раззоқ Бухорий
Абдулғафур Раззоқ Бухорий 1950 йил 17 август куни Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 1967-1968 йилларда Бухоро шаҳридаги маиший хизмат кўрсатиш комбинати (мармарчи) усто бўлиб ишлаган. Сўнгра 1968-1972 йилларда Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. Устоз Абдулғафур Раззоқ Бухорий Мир Араб мадрасасида таҳсил олган йиллари машхур олимлар ....дан дарс олади. Ўзининг илмга иштиёқи ва хаттотликка қизиқиши туфайли Бухоронинг кўзга кўринган устози Изомий домланинг хос шогирдларига айланади. Мадрасани тамомлагач 1973-1975 йиллар давомида Тошкент шаҳридаги “Имом ал Бухорий” номидаги олий маъҳадда ўқийди.
Мир Араб мадрасасининг энг пешқадам талабаларидан бўлган Абдулғафур Раззоқов Ғуломжон Изомий, Сулаймонхўжа ибн Мухторхўжа, Исмоил Махдум, Ғуломқодир ибн сўфий Абдушукур каби машхур уламолардан таълим олган.
Устоз Абдулғафур домла диний соҳадаги меҳнат фаолиятини 1975 йил Бухоро шаҳридаги “Мир Араб” мадрасасида мударрислик билан бошлайди. Талабаларга ҳадис, фиқҳ, хаттотлик, ислом тарихи каби фанлардан дарс бериш билан бирга Бухоро шаҳридаги Хўжа Зайниддин жомеъ масжидида имом хатиби (1983-1997 йй.), Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Бухоро вилояти вакили (1997-2009 йй.) ва Бухоро вилояти Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” жомеъ масжидида имом хатиб лавозимларидан хизмат қилган.
У кўплаб китоблар муаллифидир. Унинг “Насабнома” (Абдукарим Самъонийнинг “Ал Ансоб” китоби асосида), “Тариқатга йўлланма”, “Хусни хат дурдоналари”, “Хаттотлик ва миниатюра санъатидан намуналар” ва “Ўзбекистон обидаларидаги битиклардан намуналар” каби китоб ва рисолалари бор.
Абдулғафур домла Бухоро хаттотлик мактабини шакллантириб, бир неча хаттотларга устозлик қилиб келмоқда.