АБДУҚАҲҲОР ҒАФФОРОВ
Абдуқаҳҳор Ғаффоров (Абдуқаҳҳор Шоший) 1939 йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом даҳасида туғилган. У 1946-1956 йилларда Собир Раҳимов (ҳозирги Олмазор) туманидаги 28-мактабда ўқиган. Абдуқаҳҳор Шоший 1956-1961 йил Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олади. Шундан сунг 1962 йилда УзФАнинг Тил ва адабиёт институтида таржимон, 1963-1964 йилларда Алишер Навоий номидаги Давлат кутубхонасининг қадимий китобларни қайта таъмирлаш (реставрация) булимида мутахассис, 1964-1966 йилларда Тошкент шаҳридаги араб тилига ихтисослашган 1-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Шунингдек, 1961-1966 йилларда ТошДУнинг ҳуқуқ факультетида сиртдан таҳсил олади.
Ўқиш-изланишдан чарчамаган Абдуқаҳҳор Шоший 1966-1969 иилларда Қоҳирадаги Ал-Азҳар дорулфунунида ҳам ўқиган. Қайтиб келгач. Урта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг халқаро бўлими мудири (1969-1981), кейин Мир Араб мадрасаси мудири булиб ишлайди (1982-1986).
Абдуқаҳҳор Шоший “Ислом ақидаси”, “Намознома”, “Рўзанома” Ҳажнома, Закотнома”, “Ислом арконлари”, “Қироат калити”, “Ўзбек тилидаги арабча сўзлар имло луғати” каби китоблар муаллифидир Ҳозирда кексалик нафақасида бўлган Абдуқаҳҳор Шоший тез-тез узи раҳбарлик қилган институтга келиб, кўпни кўрган устоз сифатида уқитувчи ва талабаларга йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳатини аямайди.