22.11.2022

Шайх Равиль Гайнутдин

Шайх Равиль Гайнутдин (Равиль Исмагилович Гайнутдинов) 1959 йил 25 августда Татаристонда туғилган. Қозон шаҳридаги ўрта мактабни тамомлаб, 1979 йилда Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Ўқишни тамомлаб, Қозондаги Нури ислом номли жоме масжидга имом қилиб тайинланади.
Шайх Равиль Гайнутдин 1985-1987 йилларда Сибир ва Уфа мусулмонлари диний идорасининг масъул котиби, 1987 йилдан Москва шаҳридаги жоме масжидларидан бирининг имом-хатиби бўлиб ишлайди. Кўп ўтмай Москва шаҳар бош имом-хатиби этиб тайинланади (1988 й.). 1991 йилда Москва ва Москва вилоятидаги Ислом марказига раислик қилади. У 1994 йилда Марказий Европа минтақасининг мусулмонлар диний идораси раиси, муфтий этиб тайинланади. У Россия халқаро диний кенгашининг мухбир аъзоларидан бири, дин ишлари ва маданиятшунослик соҳаси ташаббускори ва раисидир (1988 йилдан бери). Шунингдек, Марокаш, Саудия Арабистони, Миср, Финландия, Италия, АҚШ, Малайзия мамлакатларида ўтказилган форум ва конференцияларда иштирок этган. Ислом ақидаси ва ҳуқуқшунослиги ҳамда ислом илоҳиётшунослигига оид кўплаб китоблар муаллифидир.