Жафар Бикмаев
Жафар Зуфарович Бикмаев 1956 йилнинг 11 декабрь куни Пенза вилоятининг Ўрта Елюзан қишлоғида тавуллуд топган. 1975 йилда собиқ Иттифоқнинг Ғарбий қисми ва Сибирь мусулмонлари диний бошқармаси раҳбарияти йўлланмаси билан Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга келади. 1982 йилда ўқишни тугатиб, бир муддат шу мадрасада ўқитувчилик қилади. бу орада армия сафида Узоқ Шарқда хизматни ўтаб қайтади (1975-1978). 1982 йилдан диний соҳада иш фаолиятини бошлаган Жафар Бикмаев ҳозирга Ростов вилояти мусулмонлари диний идораси раиси, Россия Бош муфтийси маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келмоқда. У 1989-1992 йилларда Марокашнинг Фос шаҳридаги Ислом университетида таҳсил олган. У кўплаб маҳаллий ва халқаро конференциялар иштирокчисидир. Ватан ва дин олдидаги хизматлари учун Россия ҳукумати томонидан бир неча бор мукофатланган.