16.11.2022

Халқаро бағрикенглик куни

"16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни" муносабати билан  Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти талабалар, педагок-ўқитувчилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди!
🔹Тадбирни Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари А. Нажмиддинов  очиб бердилар.
🔹Тадбирни давом эттириб билим юрти мудири Ж. Сабуров бағрикенг бўлишлик мусулмонга хос эканлигини, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобайи киромлари бағригенг бўлганликларини таъкидлаб ўтдилар.
🔹Бухоро шаҳар "Ҳожи Баҳром" шиалар масжиди имом хатиби Р. Раҳимов  Мир Арабда таълим олган даврларини эслаб қатнашувчиларга гапириб бердилар.
🔹Тадбир сўнгида билим юрти талабалари ўзларининг дил изҳорларини турли тилларда баён қилдилар.