15.11.2022

Исмоил Бердиев

Исмоил Алиевич Бердиев 1954 йилнинг 27 февралида Қозоғистоннинг Сайрам туманидаги Оқсув қишлоғида туғилган. Қарачай миллатига мансуб. У ўрта мактабни тугатиб, Қарачай шаҳридаги ҳунар-техника билим юртида ўқиган.
Исмоил Бердиев 1982-1988 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида ва 1988-1992 йилларда ТИИда таълим олган. Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетида ҳам бир йил ўқиган. У 1989 йилда Ставрополь мусулмонлари қозиётининг раиси этиб тайинланади. Мазкур қозиёт 1991 йилдан Диний бошқарма мақомини олиб, қайта ташкил этилганда исмоил Бердиев диний бошқарма раиси, муфтий этиб сайланади. У 2003 йилнинг апрель ойидан Шимолий Кавказ мусулмонларининг мувофиқлаштирувчи марказини бошқарган. 2006 йилнинг июнь ойидан Шимолий Кавказ мусулмонларининг мувофиқлаштирувчи маркази раисидир.
Исмоил Бердиев Россия президенти ҳузуридаги Диний бирлашмалар билан ўзаро ҳамкорлик кенгашининг аъзоси, шунингдек, Россия динлараро кенгаши президиуми МДҲ динлараро кенгаши президиуми аъзосидир.