11.11.2022

Абдулла Жолдасов

Абдулла Жолдасов 1946 йил 19 мартда Жанубий Қозоғистоннинг Янгиовул қишлоғида дунёга келган. Шу ердаги ўрта мактабда ўқигач, 1966 йили Мир Араб мадрасасига ўқишга киради. Мадрасани тугатиб, 1971 йили ТИИга ўқишга киради. Кўп ўтмай, диний назоратнинг тавсияси билан Абдулла Жолдасов Мир Араб мадрасасига мударрис қилиб юборилади. Ўқишини эса сиртдан давом эттириб, 1975 йилда аъло баҳоларга тамомлайди. Шу йили диний назоратнинг Қозоғистондаги вакиллиги буйруғи билан Чимкент вилояти Туркистон туманидаги Хинвент масжидига имом-хатиб қилиб жўнатилади. Бир йилдан сўнг Павлодар шаҳридаги Бижан масжидига ишга ўтказилади. Бу ерда 7 йил ишлайди.

Абдулла Жолдасов 1985-1988 йилларда Урал шаҳридаги марказий масжидда имомлик қилади. 1989 йили Тошкентга қайтиб, ТИИга ишга киради. Шу билан бирга “Совет Шарқи мусулмонлари” (“Мовароуннахр мусулмонлари”) журналида маъсул муҳаррир бўлиб ишлайди. 1992 йилда Абдулла Жолдасов Чимкентдаги Жанубий Қозоғистон араб тили институтига ( Халқаро Қозоқ-Араб университети) ишга ўтади. Бу ерда араб тили кафедраси мудири бўлиб ишлайди.

Абдулла Жолдасов 2000 йилда Олмаотадаги Ислом университетига ректор этиб тайинланади. Бир неча йилдан сўнг яна Халқаро Қозоқ-Араб университетига ишги қайтади(2005 й.). Бу ерда 2009 йилгача ишлаб, нафақага чиққан.

Халқаро Қозоқ-Араб университети “40 ҳадис қозоқча сўйлайди”, “Араб диалектологияси”, “Қурбонлик дастурхони”, “Ҳозирги Араб тили”, “Ислом ақидаси”, “Арабча-қзоқча сўзлик” каби китобларнинг муаллифидир.