ШАЙХ АБДУҒАНИ АБДУЛЛАЕВ
1928 йил 28 апрелда Фарғона вилояти Олтиариқ қишлоғида туғилган. 1946–1950 йилларда “Мир Араб” мадрасасида ўқиган. 1954-1957 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасида масъул котиб, 1957-1961 йилларда “ал-Азҳар” унверситетида талаба, 1961-1965 йиллари “Мир Араб” мадрасасида ўқитувчи бўлган. 1967-1975 йилларда “Совет Шарқи мусулмонлари” журналининг бош муҳаррири, сўнгра 1975-1989 йиллари Диний идора раиси ўринбосари, 1989-1992 йиллари Тошкент вилояти бош имом-хатиби бўлиб ишлаган. 1992-1995 йилларда Вазирлар Макамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси лавозимида хизмат қилди. 1995-1997 йиллари Халқаро ислом тадқиқоти марказига директорлик қилди. 1997-1999 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида ишлади.
Шайх Абдуғани Абдуллаев томонидан “Имом ал-Бухорий” ҳадислар тўплами (4-жилди таржимаси), “Абу Исо ат-Термизий ҳадислар тўплами” (таржимаси), “Мусулмончилик ҳақ-ҳуқуқлари” ва ўнлаб мақолалар муаллифидир. У 1999 йили 71 ёшида Тошкентда вафот этди.