10.11.2022

Насрулло Ибодуллаев

Насрулло Ибодуллаев 1947 йилнинг 10 декабрида Туркманистон Республикаси Ташовуз туманидаги Жомли Қалъа қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд топган. Ўрта мактабни тугатиб, Байрамали шаҳридаги асаларичилик курсида ўқийди. 1966-1969 йилларда армияда ички қўшинлар сафида ҳарбий хизматни ўтайди. Кейин Мир Араб мадрасида, Сурия ва Мисрдаги ислом университетларида илм таҳсилини давом эттиради.
Насрулло Ибодуллаев 1991-2003 йилларда Туркманистон муфтийси бўлиб ишлаган. У Туркманбоши Сафармурод Ниёзовнинг 2003 йил 8 январдаги қарори билан нафақага чиқарилган.